Инсон туш кўраётганда, телевизор кўраётган пайтидагидан кўра кўпроқ қувват сарф этар экан.
*****
Инсоннинг қовурға суяклари бир йил давомида 5 миллион ҳаракатни амалга оширар экан.
*****
Инсон кўзи очиқ ҳолда аксира олмас экан.
*****
Чекувчи кишиларда ранг ажратиш қобилияти пасайиб кетар экан.
*****
Чекувчи кишиларнинг танасида чекмайдиганларга нисбатан 10 баробар кўп ажин бўлар экан.
*****
Уят ва хижолатдан юзингиз қизарган пайтда ошқозонингиз ҳам қип-қизил тусга кирар экан.
*****
Шаҳарда яшайдиган одам бутун умри давомида ўртача икки хафтани светофор чироғи ёнишини кутиб ўтказар экан.
*****
Инсоннинг бир дона соч толаси 3 килограммгача юкни кўтара олар экан.
*****
Инсон 40 ёшдан кейин “пастга ўсиш”ни бошлаб, ҳар ўн йилда бўйи 10 сантиметрга қисқариб борар экан.
*****
Ҳар сонияда дунё аҳолисининг 1 фоизи маст ҳолда вафот этар экан.
*****
Ўртача вазндаги инсоннинг боши 3,6 килограммни ташкил этар экан.
*****
Инсон сувсиз 2-3 кундан ортиқ яшай олмас экан.
*****
Инсоннинг юраги умри давомида ўртача 250 миллион литр қонни ҳайдар экан.
*****
Инсон бутун умри давомида иккита катта ҳовузни тўлдиришга етадиган сўлак ишлаб чиқарар экан.
*****
Ўрта ёшли инсоннинг танаси 639 та мускулдан иборат экан.
*****
Оддий инсоннинг кўзи 160 хил рангни ажрата олар экан.
*****
Вазни 65 кг бўлган инсон танасида битта мих ясашга етадиган темир моддаси бор экан.
*****
Инсон кўзларининг қоронғу шароитга тўла мослашиши 60-80 дақиқа давом этар экан.
Интернет маълумотлари асосида
Нозимжон Иминжонов тайёрлади
Cавол: Отам билан Мадинаи мунавварада умра учун эҳромга кириб, Маккага йўлга тушдик. Лекин йўлда ҳаво совуб кетиб, отам дўппи, куртка ва пайпоқ кийиб олишга мажбур бўлдилар. Бу ҳол Маккага етиб боргунимизча давом этди ва эҳромда умра қилиб олдик. Саволим шуки, отам кийган кийимларининг ҳар бири учун алоҳида каффорат берилиши лозим бўладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Эркак киши ҳаж ёки умрага эҳром боғлаганда зарурат сабабли бир нечта тикилган кийимни бир кундуз ёки бир кеча (ёки жами 12 соат)дан кам муддат кийиб юрса битта садақа – ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг қийматини ҳарам чегарасида фақирларга садақа қилиши кифоя қилади.
Агар бир кундуз ё кеча (12 соат)дан кўп муддат кийиб юрган бўлса, ҳарам чегараси ичида битта жонлиқ сўйиши етарли. Кийимлар бир нечта бўлиши билан садақа ёки сўйиладиган жонлиқлар сони кўпаймайди.
Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, эркак киши эҳромдалик ҳолида совқотиб қолса, тикилган кийим кийиб олмасдан, адёлга ўхшаш бирор ёпинчиқ ўраниб олиш ёки кенг кийимни енгига қўлларини киритмасдан, елкасидан ташлаб олиш ҳам мумкин. Буни кийим кийиш деб ҳисобланмагани учун жиноят саналмайди ва каффорот ҳам лозим бўлмайди (“Камолуд дироя” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.