Қуръоний маданият бўйича “ат-Таҳбир” мукофотининг ўн биринчи мавсуми Бирлашган Араб Амирликлари ички ишлар вазири Сайф бин Зайд ан-Наҳайён бошчилигида ўз фаолиятини бошлади.
IQNA ахборот агентлиги БААнинг “ал-Айн” ахборот порталига асосланиб хабар беришича, “ат-Таҳбир” мукофотининг Қуръон фанлари бўйича масъул котиби Умар Хабтур ад-Дари танловлар виртуал шаклда ўтказилиши ва у ҳар бир ёш тоифаси учун мўлжалланганини таъкидлади.
Танлов доирасида Қуръон қироати, тажвид, энг чиройли тартилий қироат, Қуръон тушунчалари, азон, оммавий чиқишлар, маданий танловлар, оила қадриятлари каби кўрик-танловлар ташкил қилинган.
Ушбу йил танловга “Оила қадриятлари” номли янги рукндаги танлов қўшилгани қайд этилди. Ад-Дари бундай деди: “Ат-Таҳбир” мукофоти миллий ўзлигимизни мустаҳкамлаш ҳамда фарзандларни Қуръон таълимига қизиқтириш, тўғри қадриятлар ва одобларни тарғиб қилиш, экстремизмга қарши курашиш, ўзаро ҳурматни қарор топтириш ва ҳар бир шахснинг жамиятдаги масъулиятли фуқаро сифатидаги ўрнини шакллантиришга қаратилган платформа тайёрлайди”.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати