Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Март, 2026   |   22 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:24
Қуёш
06:42
Пешин
12:38
Аср
16:39
Шом
18:29
Хуфтон
19:41
Bismillah
11 Март, 2026, 22 Рамазон, 1447

Россияда ўтказиладиган Қуръон мусобақасида вакилимиз қатнашади

17.10.2018   7024   1 min.
Россияда ўтказиладиган Қуръон мусобақасида вакилимиз қатнашади

Бугун, 17 октябрь куни “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” Республика босқичи 18-25 ёшлилар ўртасидаги ҳифз йўналиши 1-ўрин соҳиби, Андижон шаҳридаги “Саййид Муҳйиддин махдум” ислом билим юрти талабаси Муҳаммадисо қори Маҳмудов шу йилнинг 18-21 октябрь кунлари Қуръони каримни тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериш бўйича Россия Федерациясида ўтказиладиган XIX Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетади.

Маълумотларга кўра, мазкур мусобақанинг ташкилотчиси Россия мусулмонлари диний идораси ва Россия муфтийлари кенгашидир. Мусобақанинг финал босқичида бутун дунёдан 30 нафардан ортиқ қорилар иштирок этади.

Шу йилнинг 21 октябрь куни Москвадаги Crocus City Hall концерт залида Қуръон байрами ўтказилади. Байрам тадбирида XIX халқаро Қуръони карим мусобақасининг финал босқичи бўлиши айтилмоқда. Бу ҳақда Islam-today нашри хабар берди. Шунингдек Қуръон байрами меҳмонлари турли ижодий жамоалар чиқишларини, маҳорат дарсларини, кўргазмаларни, тренинг ва болалар шаҳарчаларини томоша қилишлари мумкин бўлиши қайд этилган.

Халқаро алоқалар бўлими

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Диний идорада навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

11.03.2026   3942   1 min.
Диний идорада навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг муаммоларига амалий ечимлар берилмоқда.

 

Жумладан, бугун, 11 март куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов навбатдаги қабулни ўтказиб, таълим, оилавий масалалар ва моддий ёрдам сўраб келган фуқаролар билан самимий суҳбатлашди.

 

Мурожаатчиларнинг оилавий муносабатларда келганларига муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди.


Бу эзгу анъана нафақат марказий идорада, балки юртимиздаги барча жоме масжидларда ҳам ҳар чоршанба куни имом-хатиблар томонидан мунтазам давом эттирилмоқда. Зеро, инсонлар оғирини енгил қилиш – асосий мақсадимиз. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Диний идорада навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди Диний идорада навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди Диний идорада навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди Диний идорада навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди Диний идорада навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари