Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Феврал, 2026   |   11 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:41
Қуёш
07:00
Пешин
12:41
Аср
16:28
Шом
18:16
Хуфтон
19:28
Bismillah
28 Феврал, 2026, 11 Рамазон, 1447

“Бўрижар” жоме масжидига янги имом-хатиб тайинланди

08.08.2018   6464   1 min.
“Бўрижар” жоме масжидига янги имом-хатиб тайинланди

Бугун Тошкент шаҳридаги “Бўрижар” (“Илонлик ота” маҳалласи) жоме масжидига янги имом-хатиб тайинланди. Аср намозидан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов жамоатга Алихонов Мирзатилло Абдуллажон ўғлини “Бўрижар” жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинлаш тўғрисидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг буйруғини ўқиб эшиттирди.

Алихонов Мирзатилло Абдуллажон ўғли бунгача Тошкент шаҳар “Тепа” жоме масжиди имом ноиби вазифасида фаолият юритган ҳамда қўшимча равишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Котибият бўлимида хизмат қилиб келади.

Устозлар ёш, иқтидорли имом-хатибнинг келгусидаги фаолиятига Аллоҳ таолодан муваффақиятлар сўраб, динимизга, халқимизга садоқат билан фаол хизмат қилишларини тилаб дуолар қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби ва “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланган Абдукаримов Ҳусниддин Чилонзор тумани бош имом-хатиби ва “Бўрижар” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида фаолият юритган эди.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

 

 

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Рамазон умраси: Ҳамюртларимиз муборак қадамжоларда

27.02.2026   2067   1 min.
Рамазон умраси: Ҳамюртларимиз муборак қадамжоларда

“Умра – 2026” Рамазон мавсумининг илк гуруҳ зиёратчилари фазилатли кунларни муқаддас жойларда ибодат ва зиёрат билан ўтказмоқда.
 

Муборак сафарнинг дастлабки уч кунида зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Равзаи шарифларини зиёрат қилдилар. 


Шунингдек, ислом тарихида ўчмас из қолдирган Уҳуд тоғи, тақво асосига қурилган Қубо масжиди каби табаррук жойларни бориб кўришди.  


Зиёрат давомида ҳамюртларимиз Макка шаҳрига етиб келиб, ихлос ва муҳаббат ила умра амалини адо этдилар. Муборак заминдаги Арафот, Нур ва Савр тоғлари, шунингдек, Мино ва Муздалифа водийлари бўйлаб қилинган зиёратлар ҳар бир юртдошимиз қалбида чуқур из қолдирди.


Аллоҳ таоло Рамазон ойида адо этилаётган зиёрат ва ибодатларни қабул айласин! Юртдошларимизнинг дуолари ижобат бўлиб, бундай муқаддас сафарлар барчамизга насиб этсин! 


 +998778821858, +998998821858
 @Hajumrauzbot

ВИЛОЯТЛАРДА (https://taplink.cc/hajumrauz)

@hajumrauz

Ўзбекистон янгиликлари