Абдурроҳман ибн Мусъаб айтади: “Куфада бир киши бор эди. Унинг исми Асад ибн Солҳаб бўлиб, обидлардан эди. Бир куни у Фурот дарёси бўйида турганида, ўша ердаги бир кишининг
إِنَّ الْمُجْرِمِينَ فِي عَذَابِ جَهَنَّمَ خَالِدُونَ
“Албатта, жиноятчилар жаҳаннам азобида абадий қолурлар”.
لَا يُفَتَّرُ عَنْهُمْ وَهُمْ فِيهِ مُبْلِسُونَ
“У улардан енгиллатилмас ва улар у (азоб)да ноумид ҳолда қолурлар” (Зухруф сураси, 74-75-оятлар). (Яъни, азоб аҳли жаҳаннамдан ҳеч енгиллатилмайди. Улар ўша азоб ичида ноумид бўлган ҳолларида абадий қолиб кетадилар.) деб тиловат қилганини эшитидию, сувга йиқилиб, вафот этди. Аллоҳ раҳматига олсин!”
Абу Исҳоқ Саълабийнинг “Қотла-л-Қуръан” номли
асаридан Нозимжон Иминжонов таржимаси
ЎМИ Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Эй одамлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва (ризқни) чиройли суратда талаб қилинглар! Зеро, бирон нафс токи ризқини тўла олмагунича ўлмайди. Агар у (ризқ) кечикса, бас, Аллоҳга тақво қилинглар ва уни гўзал тарзда талаб қилинглар, ҳалолни олиб, ҳаромни тарк этинглар!”, дедилар (Ибн Можа ривояти).
Ризқ борасида кўп ўйлаш билан ўзингни машғул қилма. Ажал белгиланганидек, ризқ ҳам белгилаб қўйилган. Чунки Аллоҳ таоло барча халқларини, мўминларини ҳам, кофирларини ҳам, инсларини ҳам, жинларини ҳам, барча махлуқотларини ҳеч бир истисносиз ризқларини кафолатлаб қўйгандир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта ризқ бандани ажалидан ҳам кўпроқ қидиради”, дедилар (Имом Табароний ривояти).
Албатта Аллоҳ таоло ризқларни тезлаштиради, кечиктиради, кенг қилади, тор қилади. Ҳикматини Аллоҳ билувчироқдир. “Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз” (Бақара сураси, 216-оят).