Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Январ, 2025   |   28 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:16
Қуёш
07:38
Пешин
12:41
Аср
15:53
Шом
17:37
Хуфтон
18:53
Bismillah
28 Январ, 2025, 28 Ражаб, 1446

Расулуллоҳ с.а.в.нинг дуолари

21.12.2017   12409   1 min.
Расулуллоҳ с.а.в.нинг дуолари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ таолонинг қабул этишига ишонган ҳолда дуо қилинглар. Чунки У ғафлатдаги қалб дуосини қабул этмайди”

 (Термизий, Ҳоким ривояти).

 

Ё Аллоҳ, Сендан фойдасиз илм, қабулсиз амал ва ижобатсиз дуодан паноҳ тилайман

(Имом Аҳмад, Байҳақий ривояти).

 

 

“Ё Аллоҳ, жисмимни қандай чиройли яратган бўлсанг, хулқимни ҳам шундай чиройли қилгин”           

(Имом Аҳмад ривояти)

 

 

“Ё Аллоҳ, Сендан қашшоқликдан, етишмовчиликдан, хорликдан, бировга зулм қилишдан ёки зулм қилинишдан паноҳ тилайман”

(Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа ривояти).

 

 

Ё Аллоҳ, Сендан ғам-ташвишдан, хафаликдан, ожизликдан, дангасаликдан, бахилликдан, қўрқоқликдан, қарздорликдан ва хорликдан паноҳ тилайман

(Бухорий, Муслим, Насаий ривояти).

 

 

 

Ё Аллоҳ, мени илм билан бойит, ҳилм билан безат, тақво билан мукаррам эт, хотиржамлик билан гўзал қил!”

(Ибн Нажжор ривояти).

 

 

Сийрат ва ислом тарихи
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳамдардлик билдирамиз

24.01.2025   2840   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Фатво маркази ходими Фурқатжон Тўхтасиновнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.


Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!


Охират сафарига кузатилган онахон эл-юрт корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.


Ҳақ таоло марҳума онахоннинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳума онахоннинг яқинларига, хусусан, Фурқатжон Тўхтасиновга ҳамдардлик билдирамиз. 

Жаноза намози Наманган вилояти Косонсой тумани, "Бўйибаланд" маҳалласида жойлашган "Мулла Отавой Охун" жоме масжидида аср намозидан кейин ўқилади. 

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг». 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон янгиликлари