Жорий йилнинг 07-08 август кунлари Ўзбекистондан жўнаб кетган зиёратчиларимиз эсон-омон Мадина шаҳрига етиб олишди. Уларни Амир Муҳаммад бин Абдулазиз халқаро аэропортида Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги мутасаддилари ва ўзбекистонлик ишчи гуруҳ аъзолари катта эҳтиром билан кутиб олишди.
Пайғамбар алайҳиссаломни шаҳарларига келган зиёратчиларимизни пойларига поёндозлар тўшалди. Бошлари узра атиргуллар сочилди. Муборак шаҳарга хушбўй бўлиб кирсинлар деб, мушку анбарлар сепилди. Ширинлигу хурмолар билан сийланишди. Зиёратчиларимиз умра сафарини қалб-қалбдан ҳис қилишлари учун аэропортни ўзиданоқ уларга Ҳаж ибодати руҳини бағишловчи салавотлар билан қарши олишди. Қуйидаги қисқа лавҳада ана шу жараёндан бироз бўлса-да баҳраманд бўласиз.
------
Muslim.uz portalining ijtimoiy-tarmoqlardagi sahifalari:
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/
Facebook: https://www.facebook.com/movarounnahr.nashriyoti/
Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
Twitter: https://twitter.com/muslimuzportal
ВКонтакте: https://vk.com/public143947833
Fikr.uz: http://fikr.uz/blog/muslimuz
Бир неча кундан буён Қўқон ва Марғилон шаҳарларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги бир гуруҳ уламолар томонидан кенг халқ оммаси билан учрашув, аҳоли вакиллари билан мулоқот, жоме масжидларда мавъизалар ва савол-жавоблар амалга оширилмоқда.
Суҳбатларда динимиз бир жамиятда яшаётган инсонларни ўзаро тинч-тотув, ҳамжиҳатликда яшашга буюриши, улар ўртасида меҳр-оқибат, бир-бирига нисбатан ҳурмат бўлишни талаб этиши, охирги вақтларда ана шу меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат ришталарини пайдо қиладиган, уларни янада мустаҳкам бўлишига сабаб бўладиган фазилатларни кенг ёйиш жуда ҳам зарур бўлаётгани ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилмоқда.
Муфтий ҳазратлари кишилар мусулмон уммати сифатларига муносиб бўлиши, ҳадиси шарифларда баён этилган комил мўмин фазилатлари билан зийнатланиши, ҳар ишда мўътадиллик, одамлар орасида саломни кенг ёйиш кабиларни сўзлаш баробарида буларнинг зидди бўлмиш риёкорлик, такаббурлик, кўр-кўрона тақлид, ғулуга кетиш, ота-онага оқ бўлиш, зулм ва зўравонлик каби гуноҳ ишлардан сақланишга чақирдилар.
Уламолар билан юзма-юз мулоқот ва тўғридан-тўғри савол-жавоблардан аҳоли ўз миннатдорликларини изҳор этмоқдалар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати