Арабларнинг Рамазон ширинлиги – “Қатайиф” ҳақида биласизми?
Қатайиф шарқона ва араб ширинликларининг Рамазон ойида ейиладиган энг машҳуридир.
Қатайифни Ливан, Миср ва Тунисда кўпинча ифторликдан кейин, баъзилар ифтор пайтида, Фаластин аҳолиси эса ифтордан олдин истеъмол қилади.
Қатайифнинг келиб чиқиши тарихи Aббосийлар ва Уммавийлар даврига бориб тақалади. Уни Уммавийлар халифаси Сулаймон ибн Aбдулмалик биринчи бўлиб истеъмол қилган (98-ҳижрий сана).
Муборак ойнинг бошланиши билан Мисрнинг машҳур маҳаллалари Қатайиф тайёрлашни бошлайди. У оқ доиралари иссиқ металл юзасида пиширилиб, тайёр ҳолда сотилади. Улар асосан қуёш ботишидан олдин ифторлик вақтида сотилади.
Мисрда одатда Қатайиф ёнғоқ ва майиз солинган ёғда қовурилади, сўнг тўғридан-тўғри сиропга (сорбет) солинади. Бир неча дақиқа дам олдирилиб, сўнг иссиқ ҳолда тортиқ қилинади. Кўпинча у кўпиртирилган қаймоқ ва ёнғоқлар билан безатилади.
ЎМИ ходими И.Аҳмедов тайёрлади.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман", дедилар.