Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Январ, 2026   |   24 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:47
Пешин
12:37
Аср
15:35
Шом
17:20
Хуфтон
18:38
Bismillah
13 Январ, 2026, 24 Ражаб, 1447

Умму Салама

24.07.2016   13235   8 min.
Умму Салама

Ҳинд бинт Суҳайл ибн Муғира ёки Ҳинд бинти Абу Умома (р.а.). Куняси Умму Салама. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг аёлларидан бири, “Мўминларнинг онаси” деган рутбанинг соҳибаси.

Отаси Суҳайл ибн Муғира ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум ибн Яқаза ибн Мурра.

Онаси Отика бинт Омир ибн Робиъа ибн Молик ибн Хузайма ибн Алқама ибн Фирос ибн Ғанм ибн Кинона.

Умму Салама (р.а.) бой-бадавлат шароитда, ақл-заковатли, эс-ҳушли ва фаросату назокатда тенги йўқ қизлардан бўлиб ўсдилар. Ўта зеҳнли, оқила ва илмга ҳарис бўлганлари сабабли Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га турмушга чиққанларидан сўнг, улардан турли масалаларни сўрашдан зерикмас эдилар. Улар саволларни асосан аёллар нуқтаи назаридан берар эдилар, бу эса ўз навбатида шариатга бир қанча енгиллик ҳукмлари кириб қолишига ҳам сабаб бўлган. Ҳинд бинт Абу Умома (Умму Салама) фасоҳат, шеър ва адабиётда ҳам моҳир бўлганлар.

Умму Салама (р.а.)нинг биринчи турмуш ўртоқлари Абу Салама лақабли Абдуллоҳ ибн Абдул-Асад бўлган. У киши ҳижрий учинчи йилда вафот этган. Шундан сўнг Умму Саламага Абу Бакр, Умар каби машҳур саҳобалардан совчи келган. Аммо, охири Умму Салама (р.а.)га Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўзлари уйланганлар.

Умму Салама (р.а.)нинг тўрт фарзандлари бўлиб, барчаси Абу Саламадан бўлган. Улар: Зайнаб, Салама, Умар ва Дурра.

Ҳинд бинт Суҳайл (р.а.)нинг эри Абдуллоҳ ибн Абдул-Асаднинг онаси Барра бинт Абдулмутталиб ўша вақтдаги кўзга кўринган оиладан эди. Барранинг жияни Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг пайғамбар бўлгани ҳақидаги хабарни эшитиб, Ҳинднинг эри Абдуллоҳ ибн Абдул-Асаднинг тинчи бузилиб, тоғасининг ўғли тарғиб қилаётган янги динга жуда ҳам қизиқиб қолади. Бунинг устига улар эмикдош ака-ука ҳам эдилар. У ҳаракат қилиб, ўн кишидан кейин ўн биринчи мусулмон бўлди. Шундан сўнг Умму Салама (р.а.) ҳам исломни қабул қилган.

Ҳабашистон ҳижрати эълон қилингач Умму Салама (р.а.) Абдуллоҳ ибн Абдул-Асад билан бирга йўлга чиқишади. У ерда улар бир қиз ва бир ўғил фарзанд кўрдилар. Қизларига Зайнаб, ўғилларига Салама деб исм қўйдилар. Ўғил фарзандли бўлганларидан сўнг уларни Умму Салама, эрларини эса Абу Салама деб номлайдиган бўлдилар, натижада кунялари исмларидан кўра машҳур бўлиб кетди.

Ҳинд бинт Абу Умома (р.а.) Абдуллоҳ ибн Абдул-Асад билан бирга Мадинага ҳам ҳижрат қилганлар. Улар Мадинага ҳижрат қилган биринчи аёл ҳисобланадилар.

Бадр ва Уҳуд урушларида Ҳинд бинт Абу Умоманинг эри Абдуллоҳ ибн Абдул-Асад ҳам иштирок этган. Уҳуд жангида Абу Салама билагидан яраланади ва мазкур жароҳат сабабли вафот этади.

Абдуллоҳ ибн Абдул-Асад (р.а.)нинг вафотидан сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу фидокор саҳобияни ўзига яраша тақдирлашга қарор қилдилар. Идда муддати тугагач, Умму Салама Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) турмушга чиқдилар ва у зотнинг завжаларидан бири бўлиб, мўминларнинг онаси деган унвонга эга бўлдилар.

Умму Салама (р.а.) Пайғамбар (алайҳис-салом) вафотларидан кейин доимо ибодат билан машғул бўлдилар. Фақат ҳазрати Али (р.а.)нинг даврларидагина у кишини ёқлаб, бир марта олдиларига ўғиллари Умарни олиб келдилар ва: “Эй мўминларнинг амири, агар Аллоҳга осий бўлишдан қўрқмаганимда ва сизнинг қабул қилмаслигингизни билмаганимда, албатта, сиз билан бирга чиққан бўлар эдим. Аллоҳга қасамки, ўғлим мен учун ўзимдан ҳам азиз. У сиз билан чиқиб, урушларингизда қатнашади”, дедилар.

У киши ҳадис ривоят қилишда аёллар орасида Оиша (р.а.)дан кейинги ўринда турадилар. Хонадонларида ваҳий нозил бўлишига шоҳид бўлганлар. Улардан жами 378 ҳадис ривоят қилинган. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар биргаликда Умму Салам (р.а.)дан 29 ҳадис келтирганлар, шундан 13 таси ҳар икки имомда ҳам келган, 3 таси фақат Имом Бухорийда, 13 таси фақат Имом Муслимда келган.

Буюк саҳобия ҳижрий 59 ёки 62 йили, 84 ёшларида вафот этдилар. Улар мўминларнинг оналаридан энг охири вафот этгани ҳисобланадилар. Васиятларига мувофиқ жанозаларини Абу Ҳурайра (р.а.) ўқиб, ўғиллари Салама ва Умар (р.а.) ҳамда яна баъзи маҳрамлар қабрга қўйган.

“101 саҳобий” китоби асосида Н.Саидакбарова тайёрлади

 

 

Сийрат ва ислом тарихи
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Сукут сақлашнинг 702 та энг муҳим фойдаси (3-қисм)

13.01.2026   38   9 min.
Сукут сақлашнинг 702 та энг муҳим фойдаси (3-қисм)

фақат АСОСИЙЛАРИни тақдим қиламиз. Мақола (5 қисмдан иборат)

 

УЛУҒ  УСТОЗ  УЛАМОЛАРИМИЗ  баён  қилиб  берганлар:

   СУКУТ сақлашнинг 702 та энг муҳим ХИСЛАТИ (фақат АСОСИЙЛАРИ)

 

  1. Сукут — АҚЛ ВА ИДРОКНИНГ ЗИЙНАТИ.
  2. Сукут ақлни мукаммал қилади.
  3. Сукут фикрни равшанлаштиради.
  4. Сукут тафаккур эшигини очади.
  5. Сукут зеҳнни орттиради.
  6. Сукут инсонни шошма-шошарликдан сақлайди.
  7. Сукут — ақлнинг энг гўзал либоси.
  8. Сукут — ақлнинг қирраси.
  9. Сукут — фикрнинг равшанлиги.
  10. Сукут — маънони ҳис қилишдир.
  11. Сукут — нутқдан олдинги ҳикмат.
  12. Сукут — идрокни ўткирлайди.
  13. Сукут — фикрнинг қанотидир.
  14. Сукут — донолик уруғи.
  15. Сукут — тафаккур учун майдон.
  16. Сукут — хаёлга тартиб.
  17. Сукут — зоҳирда тинчлик, ботинда нур.
  18. Сукут — фикрнинг тарозиси.
  19. Сукут — онгни мусаффолаштиради.
  20. Сукут — хулосанинг пишиғи.
  21. Сукут — хато сўзлардан қалқон.
  22. Сукут — диққатни жамлайди.
  23. Сукут — фикрий фақиҳлик.
  24. Сукут — муҳокаманинг асоси.
  25. Сукут — диққатга йўл очади.
  26. Сукут — мушоҳаданинг калити.
  27. Сукут — тафаккурни чуқурлаштиради.
  28. Сукут — идрокни кучайтиради.
  29. Сукут — фикрнинг қуроли.
  30. Сукут — инсонни ўзига қайтарувчи дарча.
  31. Сукут — хулосага етакловчи йўл.
  32. Сукут — фикрларни тузатувчи қаср.
  33. Сукут — идрокнинг тинч гавҳари.
  34. Сукут — ақлнинг ҳимояси.
  35. Сукут — англашга қудрат беради.
  36. Сукут — хилватдаги нур.
  37. Сукут — қалбни мулоҳазага чорлайди.
  38. Сукут — руҳий идрокни очади.
  39. Сукут — ўзини англаш йўли.
  40. Сукут — фикрни босиқ қилади.
  41. Сукут — хулосани аниқлайди.
  42. Сукут — идрок қалъаси.
  43. Сукут — ақлнинг ҳимоя девори.
  44. Сукут — нутқдан устун ҳикмат.
  45. Сукут — фикрни йиғади.
  46. Сукут — диққатни якка мақсадга бурaди.
  47. Сукут — тафаккурни муҳрлайди.
  48. Сукут — қалб кўзини ёритади.
  49. Сукут — муҳокама асосини мустаҳкамлайди.
  50. Сукут — илмий англашни кучайтиради.
  51. Сукут — жавобдан яхшироқ мудирлик.
  52. Сукут — фикрларга нафас беради.
  53. Сукут — англашни тезлаштиради.
  54. Сукут — хулосанинг асл чайласи.
  55. Сукут — идрокнинг аввали.
  56. Сукут — фикрий марказ.
  57. Сукут — ҳаётни чуқурроқ кўриш.
  58. Сукут — англашни олиб келади.
  59. Сукут — ҳар бир фикрга ўрин беради.
  60. Сукут — нутқни назорат қилади.
  61. Сукут — англашдаги озуқа.
  62. Сукут — фикрга озор бермайди.
  63. Сукут — мулоҳазани ривожлантиради.
  64. Сукут — тўғри хулосага кўприк.
  65. Сукут — ақлга муҳит яратади.
  66. Сукут — фикрларни софлайди.
  67. Сукут — доноликнинг айни белгиси.
  68. Сукут — илҳомнинг меҳмони.
  69. Сукут — онгга ором.
  70. Сукут — тўғри қарорлар манбаи.
  71. Сукут — изланишга чорлов.
  72. Сукут — хаёл чизиғини тўғрилайди.
  73. Сукут — фикрлар парисини очади.
  74. Сукут — оламни янгича кўрсатади.
  75. Сукут — қарорларни пухта қилади.
  76. Сукут — беқарорни барқарорга айлантиради.
  77. Сукут — фикрнинг фойдасини оширади.
  78. Сукут — мулоҳазанинг энг яхши шароити.
  79. Сукут — ақлни чиниқтиради.
  80. Сукут — фаҳмни кенгайтиради.
  81. Сукут — юрак билан ақлни яқинлаштиради.
  82. Сукут — англашга қулоқ солиш.
  83. Сукут — ҳар нарсани ўз ўрнига қўяди.
  84. Сукут — фикрни келажакка боғлайди.
  85. Сукут — қалбдаги овоз.
  86. Сукут — нутқдан олдинги устоз.
  87. Сукут — фикрни бардавом қилади.
  88. Сукут — идрокни чуқурлатади.
  89. Сукут — ҳаётни ўрганишда йўлбошчи.
  90. Сукут — илмий фикрга асос яратади.
  91. Сукут — фаҳмни нурли қилади.
  92. Сукут — фикрий салобат.
  93. Сукут — идрокдан англашга кўприк.
  94. Сукут — ақлни ислоҳ қилади.
  95. Сукут — фикрий мусаффолик.
  96. Сукут — англашни ўткирлайди.
  97. Сукут — хаёлни тартибга солади.
  98. Сукут — қалб ва ақл бирлиги.
  99. Сукут — билиш истагини кучайтиради.
  100. Сукут — фикрни тозалайди.
  101. Сукут — доно қарорнинг асоси.
  102. Сукут — тафаккурни бойитади.
  103. Сукут — руҳий ҳушёрлик белгиси.
  104. Сукут — фикрий мустақиллик.

 

 

АҚЛИЙ ФОЙДАЛАР:

  1. Ақл равшанлашади.
  2. Нуқтаи назар тозаланади.
  3. Тўғри қарор қабул қилиш осонлашади.
  4. Чалғитишлар камаяди.
  5. Фикрий аниқлик пайдо бўлади.
  6. Мантиқий фикрлаш чуқурлашади.
  7. Ижодий фикрни кучайтиради.
  8. Эҳтимолий хатоларни олдини олади.
  9. Интеллектуал салоҳиятни оширади.
  10. Хотирани яхшилайди.
  11. Сукунат ақлнинг энг яхши дориси ҳисобланади.

 

 

  1. Сукут — АҚЛ НУРИ.
  2. Сукут ақлни чархлайди.
  3. Кўп гапирган фикрлай олмас, кўп ўйлаган сўзлайди.
  4. Сукунат — тафаккурнинг онаси.
  5. Кам гапирганнинг фикри пухта бўлади.
  6. Сукунат — ақлни покловчи нур.

 

 

Сукутнинг АҚЛГА ОИД ФАЗИЛАТЛАРИ:

  1. Сукут — ақлнинг зийнати.
  2. Сукут — доноликнинг калити.
  3. Сукут — фикрлашга кенг макон яратади.
  4. Сукут — хулоса чиқаришни равшан қилади.
  5. Сукут — илмий мулоҳазанинг асоси.
  6. Сукут — фикрни тарангликдан халос қилади.
  7. Сукут — ҳар бир сўзни ўлчаб айтишга ўргатади.
  8. Сукут — ақлни чалғитувчи омиллардан асрайди.
  9. Сукут — тафаккур чуқурлигини оширади.
  10. Сукут — англаш қобилиятини кучайтиради.

 

 

  1. Сукут — САЛОМАТЛИКНИНГ ДЎСТИ.
  2. Сукунат — юрак учун дам.
  3. Стрессни сукут енгади.
  4. Оқилона сукут — соғлиқ манбаи.
  5. Сукунат — тинч асабнинг сиридир.
  6. Қон босимини барқарорлаштиради.
  7. Асаб тизимини тинчлантиради.
  8. Юрак юкини камайтиради.
  9. Стресс гормонларини пасайтиради.
  10. Ухлашни яхшилайди.
  11. Сукунат умумий саломатликни яхшилайди.

 

 

  1. Сукут — ҚАЛБ ДАВОСИ.
  2. Сукунат — қалбнинг шифоси.
  3. Сукут қилган қалб тинчланар.
  4. Ховурсиз қалбнинг ороми — сукутдир.
  5. Хавотирни сукут ювиб юборади.
  6. Сукунат — руҳга дам олиш.
  7. Сукут — қалбга Аллоҳдан келган марҳаматдир.

 

 

  1. Сукут — ХИРАЛИКНИНГ ДАВОСИ.
  2. Сукут — ғазаб учун сув каби.
  3. Ҳовлиқма, сукут қил, ўйла.
  4. Сукунат — асабнинг ёқини ўчиради.
  5. Сукут — ғазабнинг қулфи.

 

 

  1. Сукут — НУТҚНИ ТАРОЗИЛАШ САНЪАТИ.
  2. Сукут сўзга қиймат беради.
  3. Сукут нутқни нафис қилади.
  4. Сукут — оҳангсозлик.
  5. Сукут — тўғри сўзга тайёрлов.
  6. Сукут — ҳар бир сўзнинг қадри.

 

 

  1. ОИЛАВИЙ ФОЙДАЛАР: сукут — ОИЛА МУҲИТИДА БАРАКА.
  2. Сукунат оилада меҳр ҳосил қилади.
  3. Оиладаги бараканинг сабабларидан бири.
  4. Жанжални биринчи бўлиб сукут қутқаради.
  5. Сукунат — эр-хотиннинг фаросати.
  6. Сукунат — оила муҳитининг муҳрли гавҳари.
  7. Эр-хотин муносабатларини мустаҳкамлайди.
  8. Жанжалларни олдини олади.
  9. Ота-онада вазминликни оширади.
  10. Сукунат оилавий муҳитни тотув қилади.

 

 

  1. Сукут — ИШДА ВА ИЛМДА БАРАКА.
  2. Сукунат ишда аниқлик беради.
  3. Тинглай олган раҳбар — етук раҳбар.
  4. Илм сукутдан бошланади.
  5. Сукунат — ҳар бир илмнинг башорати.

 

 

Сукутнинг КАСБИЙ ВА ИШ ФОЙДАЛАРИ:

  1. Эътиборни оширади.
  2. Касбий қарашни яхшилайди.
  3. Масъулиятни оширади.
  4. Муаммоларни ҳал қилиш осонлашади.
  5. Сукунат профессионал етукликка олиб боради.

 

 

ШАХСИЙ РИВОЖЛАНИШ ФОЙДАЛАРИ:

  1. Ўз-ўзини тарбиялайди.
  2. Иродани кучайтиради.
  3. Шахсий қийматни англатади.
  4. Сукунат инсонни чуқур фикрловчига айлантиради.
  5. Сукут — шахсий ривож йўли.
  6. Сукунат — ўз-ўзингни тинглаш.
  7. Хоҳишни сукут чинғиллатади.
  8. Сукунат — вужудни тарбиялайди.
  9. Сукунат — шахсий етукликнинг ёруғлиги.
  10. Вақтни тежайди.
  11. Ҳаёт фалсафасини чуқурлаштиради.
  12. Бошқаларга ибрат бўлади.
  13. Ҳикмат эшитишнинг энг яхши усулидир.
  14. Сукунат — доноликнинг энг чуқур белгисидир.
  15. Ақлни уйғотади.
  16. Қалбни уйғотади.

 

 

  1. Сукут — ИЛМ ВА ДОНОЛИК ЭШИГИ.
  2. Сукут эшитишни ўргатади.
  3. Сукут билишга етаклайди.
  4. Сукут — донишмандлар сиймоси.
  5. Сукут — маърифат уруғи.
  6. Сукут — ўрганиш учун энг яхши ҳолат.
  7. Сукут — яшаш фалсафаси.
  8. Сукут — ҳаётнинг гўзал услуби.
  9. Сукут — фикр ва амалнинг тарозиси.
  10. Ортиқча сўз умрни қисқартиради, сукут умрни баракали қилади.
  11. Сукут — ҳаётни чуқур ҳис қилиш санъати.

 

    Иброҳимжон домла Иномов.

 

 

 

Мақолалар