#Қабул_2024 #Магистратура #Модуль_таълим
2024-2025 ўқув йили бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти магистратура босқичи, Модуль таълим тизими ва Имом Термизий номидаги ислом институтига ҳужжат топширган абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари бошланди.
Магистратурага чет тилидан, Модуль таълимга ихтисослик ва ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуасидан ва Термиздаги ислом институтига кириш учун Араб тили ва Ўзбекистон тарихи фанларидан абитуриентлар тест синовларидан ўтди.
Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. (https://goo.gl/maps/Ng8xP1yVfJwJvB3e7)
71-240-01-15, 77-308-73-13
t.me/oliymahad
Тошкент ислом институтининг 1-курс талабаси Билолиддин Иброҳимжонов 30 пора Қуръони каримни бир кунда ёддан ўқиб берди.
Қуръони каримни ўқиш жараёнини "Қуръон илмлари" кафедраси ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Валихон қори Азимбоев, Абдулбосит қори Қобилов, Ҳабибулло қори Олимжонов ва бошқа устоз ҳамда талабалар кузатиб бордилар.
Ушбу натижани тақдирлаш учун 5 декабр куни тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, проректор Ёқубжон домла Бухорбоев, кафедра мудирлари Соатмурод домла Примов ва Жаҳонгир қори Неъматов ҳамда институтнинг бошқа устоз ва талабалари иштирок этишди.
Тошкент ислом институти
Матбуот хизмати