ЖМЛ Бош котиби Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази раҳбарини қабул қилди
15.07.2025
1360
1 min.
Саудия Арабистони Подшоҳлигининг етакчи ахборот агентлиги SPA, шунингдек “Al-Jazirah”, “Al-Madina”, “Youm7” каби қатор нашрлари ёзишича, Жаҳон мусулмонлари лигаси Бош котиби, Мусулмон уламолари уюшмаси раиси шайх Муҳаммад бин Абдулкарим Ал-Иса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари доктор Фирдавс Абдухолиқов билан учрашган. Маккаи Мукаррамада, мазкур халқаро тузилма идорасида бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ислом цивилизациясининг тарғиботи, хусусан нотўғри тушунча ва салбий ҳодисаларга қарши туришдаги аҳамияти таъкидланган.
Ф.Абдухолиқов мамлакатимиз номидан ЖМЛнинг ислом оламидаги саъй-ҳаракати, халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини эътироф этди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қароргоҳида ўтказилган Халқаро исломофобияга қарши кураш кунига бағишланган биринчи халқаро тадбирда Бош котиб мусулмон халқлари вакили сифатида қилган маърузасини юқори баҳолади.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА
МАЪЛУМОТНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА УЛАШИНГ