Янги Ўзбекистон маърифат маёғини баланд тутиб, дунё халқларини эзгулик, тинчлик ва биродарликка чорламоқда! Албатта, бу бежиз эмас. Буюк ўзбек йўли доим маърифат, умуминсоний манфаатлар устига қурилган.
Тарихдан яхши маълум, илгари ҳам эътиқод, қарашлар ўртасида турли зиддиятлар кўп учраган. Ўша даврларда ҳам улуғ аллома аждодларимиз ўз илмий салоҳияти, билим ва тафаккури, маърифатпарварлиги билан уларга муносиб жавоб берган.
Замонамизда турфа зиддиятлар яна авж ола бошлади. назаримизда дунё илгари ҳеч қачон эзгулик ва маърифатга ҳозиргидек ташна бўлмаган. Негаки аввал зиддиятлар, урушлар муайян ҳудуд, минтақадагина содир бўлган.
Жонибек Алижонов,
“Янги Ўзбекистон” мухбири
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков бошчилигида Диний идоранинг бир гуруҳ вакиллари Қатар давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Қатар мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда қатнашди.
Ўзбекистон ва Қатар халқларини ўзаро боғлаб турувчи тарихий-маданий ришталар бугунги кунда кенг кўламли ва узоқ муддатли алоқаларнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.
Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ал Соний саъй-ҳаракатлари билан сўнгги йилларда Қатар Давлати кенг қамровли тараққиёт борасида сифат жиҳатдан улкан ўзгаришларга эришди ҳамда стратегик режалаштириш ва замонавий иқтисодий бошқарув соҳаларида ўрнак бўладиган мамлакатга айланди.
Бу йилги байрамни Қатар давлати ва унинг фуқаролари "Қатар сизлар билан юксалади ва сизлардан кутади" шиори остида нишонламоқда. Бу шиор ҳам Қатар давлати амирининг сўзларидан олинган. Қатар Миллий 2030 Ривожланиш Стратегияси эса инсонни тараққиёт марказига қўйиб, уни олий мақсад сифатида белгилаган.
Эслатиб ўтамиз, сал олдинроқ Қатар элчихонаси томонидан Ислом цивилизацияси марказига бир қатор китоблар совға қилинган, ўз навбатида меҳмонларга Марказ томонидан Катта Лангар Қуръонининг факсимиле нусхаси туҳфа этилган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати