Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Феврал, 2026   |   18 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:09
Қуёш
07:29
Пешин
12:42
Аср
16:03
Шом
17:49
Хуфтон
19:03
Bismillah
06 Феврал, 2026, 18 Шаъбон, 1447

Қорақалпоғистондаги имом-хатибларга амалий машғулот, талабаларга  илмий суҳбат ўтказилди

28.11.2024   27107   1 min.
Қорақалпоғистондаги имом-хатибларга амалий машғулот, талабаларга  илмий суҳбат ўтказилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар хазратларининг ташаббуслари билан Республикамиздаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноибларининг Қуръон қироати бўйича билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг сентябрь ойида тажвид илми бўйича ўқув-амалий машғулотлари бошланган эди.


Мазкур ўқув-амалий машғулотларининг навбатдагиси шу йил 27 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноиблар учун Нукус шаҳридаги "Имом Эшон Муҳаммад" жоме масжидида бўлиб ўтди.


Ўқув машғулотида "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ҳам иштирок этиб, тингловчиларга керакли тавсияларни берди.


Шу куннинг ўзида Нукус шаҳридаги "Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний" мадрасасида ҳам “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум иштирокида  талабалар билан илмий суҳбат бўлиб ўтди.


Суҳбат асносида мадрада талабалари Қуръон тажвиди борасидаги саволларига батафсил жавоб олди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Қорақалпоғистондаги имом-хатибларга амалий машғулот, талабаларга  илмий суҳбат ўтказилди Қорақалпоғистондаги имом-хатибларга амалий машғулот, талабаларга  илмий суҳбат ўтказилди Қорақалпоғистондаги имом-хатибларга амалий машғулот, талабаларга  илмий суҳбат ўтказилди Қорақалпоғистондаги имом-хатибларга амалий машғулот, талабаларга  илмий суҳбат ўтказилди Қорақалпоғистондаги имом-хатибларга амалий машғулот, талабаларга  илмий суҳбат ўтказилди Қорақалпоғистондаги имом-хатибларга амалий машғулот, талабаларга  илмий суҳбат ўтказилди Қорақалпоғистондаги имом-хатибларга амалий машғулот, талабаларга  илмий суҳбат ўтказилди Қорақалпоғистондаги имом-хатибларга амалий машғулот, талабаларга  илмий суҳбат ўтказилди Қорақалпоғистондаги имом-хатибларга амалий машғулот, талабаларга  илмий суҳбат ўтказилди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Исломий банк фаолиятининг жорий этилишига оид қонун Сенатда маъқулланди

06.02.2026   957   2 min.
Исломий банк фаолиятининг жорий этилишига оид қонун Сенатда маъқулланди

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.
 

Сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда замонавий банк хизматларини жорий қилишга ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда банк тизимини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.


Бугунги кунда молиявий хизматлар қамровини кенгайтириш ва халқаро исломий молия стандартларига мувофиқ янги турдаги муқобил банк хизматларини жорий этиш зарурати юзага келаётгани таъкидлаб ўтилди. Шундан келиб чиқиб, мазкур Қонун билан 2 та кодекс ҳамда 7 та қонунга исломий банк фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи янги нормалар киритилмоқда.


Хусусан, Қонун билан исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тури жорий қилиниб, унга оид талаблар белгиланмоқда. Жумладан, мазкур лицензия билан банклар томонидан тўлиқ исломий банк фаолиятини амалга ошириш ёки бир вақтнинг ўзида ҳам анъанавий, ҳам исломий банк фаолиятини амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.


Шунингдек, исломий молия фаолияти билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Марказий банк ва исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларда исломий молия кенгашини ташкил этиш ҳамда унинг фаолиятига доир талаблар белгиланмоқда.


Бундан ташқари, исломий молия операцияларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, Солиқ кодексига исломий молия операцияларини солиққа тортиш тартибини белгиловчи алоҳида боб киритилмоқда. Унга асосан исломий молия фаолиятидан олинган даромадлар солиқ солиш мақсадларида фоизли даромадларга тенглаштирилиб, банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан мижозга реализация қилинадиган товарларга қўйиладиган устама ҚҚСдан озод қилинмоқда.


Сенаторларнинг фикрича, ушбу Қонуннинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларининг кенгайишига, мамлакатимизда рақобат муҳитининг яхшиланишига ҳамда банк-молия соҳасига янги стратегик инвесторларнинг кириб келишига хизмат қилади.

Муҳокама якунида сенаторлар Қонунни маъқуллади.

Senat.uz

Ўзбекистон янгиликлари