Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Тахминан 1000 йиллар аввал бирон-бир замонавий ускуналар ёки сунъий йўлдошларга эга бўлмаган ҳолда, мусулмон тадқиқотчиси Абу Райҳон Беруний Ер курраснинг радиуси 6338,80 километр эканини эълон қилган.
Сўнгра эса уни ҳақиқий ўлчови 6370,98 километр (6371,3 ҳам дейилади) экани аниқланди. Беруний фақат 32 километрга янглишган. Бунинг сабаби эса ер тўлиқ шар шаклида эмаслигидир.
Изоҳ: Ер сайёраси тўғри геометрик шаклга эга эмас. Ернинг шакли геоид деб аталади. Умуман олганда, Ернинг шакли эллипсоидга яқиндир.
Абу Райҳон Беруний Ер шари ўз ўқи атрофида айланишини биринчи бўлиб айтган шахсдир. Замонавий ўлчаш ускуналари ҳали кашф қилинмасидан олдин ер атрофини ўлчаб, 99,7 фоизлик натижани қайд этган.
Беруний тиббиёт, фалсафа, химия, физика, математика, геология, астрономия, тарих, доришунослик, география, таржима фанида олим ҳамда геодезия илмининг асосчисидир. Турли илмларга оид 120 дан ортиқ китоб таълиф қилган.
«Ҳилол» журнали 4(61) сон
Савол: Масжидимизда тут, олма каби мевали дарахтлар бор. Улар пишган пайтда, намозга келганлар улардан олиб ейишади. Шу иш жоизми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Масжид ҳовлисидаги мевали дарахтлар вақф қилувчи ёки дарахт эккан шахс томонидан одамларнинг умумий фойдаланиши учун экилган бўлса, одамлар бу дарахтларнинг мевасини ейишлари мумкин. Аммо агар бу дарахтлар масжид даромади учун экилган бўлса, яъни эккан одам “шу дарахтнинг мевалари мана шу масжид учун даромад бўлсин” деган мақсадда эккан бўлса, ёки нима ниятда эккани маълум бўлмаса, бу ҳолатда уларни сотиб, пулини масжид эҳтиёжларига сарфлаш зарур бўлади. Шунинг учун, бу турдаги дарахтларнинг меваларини пулини тўламай ейиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.