Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Март, 2026   |   12 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:40
Қуёш
06:58
Пешин
12:40
Аср
16:29
Шом
18:17
Хуфтон
19:29
Bismillah
01 Март, 2026, 12 Рамазон, 1447

Қўнғирот тумани имом-хатиблари билан тадбир ташкил этилди

19.12.2024   100457   1 min.
Қўнғирот тумани имом-хатиблари билан тадбир ташкил этилди

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Баҳраматдин домла Разов бошчилигида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ходимлари, қози ўринбосари Джолаушиев, Нукус шаҳри бош имоми Набатов, Шуманай тумани бош имоми Амедов, Қанликўл тумани бош имоми Наимов ва Қўнғирот тумани ҳожиларидан иборат гуруҳ тузилиб, Қўнғирот туманидаги "Ҳаким Сулаймон" ва "Мулла Исҳоқ" масжидларининг фаолиятини ўрганиш, имом-хатиблар билан тажриба алмашиш, уларга кўрсатмалар бериш мақсадида тадбир ўтказилди.

Тадбирда масжид жойлашган маҳаллаларда яшовчи муаммоли, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва амалий ёрдамлар бериш ҳам белгиланган.

Тадбирдан сўнг "Ҳоким Сулаймон" масжидининг янги қуриб битказилган таҳоратхонасидаги шароитлар билан танишди ва қурилиш ишларида яқиндан ёрдам берган қурувчиларга қози домла Баҳраматдин домла қозилик номидан ташаккур билдирди.

Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги "Санъат, Адабиёт, Навоий, Қиёт, Темир йўл, Қумбуз, Олтин кўл" маҳаллаларидаги жами 13 та оиланинг яшаш шароитларидан хабардор бўлди, оила аъзолари билан суҳбатлашиб, моддий ёрдамлар берди.

Бош имомлар тумандаги масжидларда амалга оширилган тозалаш, ободонлаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, масжидларда иш юритиш ҳужжатларининг қонун талабларига мувофиқлигини кўздан кечирди, камчиликларни тўлдириш учун кўрсатмалар берди.

Баҳраматдин домла Разов марказий "Ҳаким Сулаймон" масжидида, Нукус шаҳри бош имоми Набатов "Мулла Исҳоқ" масжидида пешин намозида "Масжид одоби", "Тинчлик ва хотиржамлик", "Миллатлараро тотувлик" мавзуларида маъруза қилди.

 

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти Матбуот хизмати

Қўнғирот тумани имом-хатиблари билан тадбир ташкил этилди Қўнғирот тумани имом-хатиблари билан тадбир ташкил этилди Қўнғирот тумани имом-хатиблари билан тадбир ташкил этилди Қўнғирот тумани имом-хатиблари билан тадбир ташкил этилди Қўнғирот тумани имом-хатиблари билан тадбир ташкил этилди Қўнғирот тумани имом-хатиблари билан тадбир ташкил этилди Қўнғирот тумани имом-хатиблари билан тадбир ташкил этилди Қўнғирот тумани имом-хатиблари билан тадбир ташкил этилди
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Агар бемор бўлсангиз, хизматингизда бўламан

27.02.2026   3719   2 min.
Агар бемор бўлсангиз, хизматингизда бўламан

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Зуннун Мисрий раҳимаҳуллоҳдан ҳикоя қилинади: “Аллоҳнинг Байтини ҳаж қилиш мақсадида йўлга чиқдим. Сафар асносида йўлдан адашдим. Бир пайт йўл устига ташлаб қўйилган кишига кўзим тушди. У шу туришда ўлимини кутиб яшаётгандек эди. 
Бориб, салом бердим. Саломимга алик олди. “Ёнингизда туришимни хоҳлайсиз-ми?” деб сўрадим. “Сени нима қиламан?” деди ҳайрон бўлиб. “Сизга суҳбатдош, улфат бўламан”, дедим.

“Сенда мен учун қанақа улфатлик бор?!” деб сўради. “Агар бемор бўлсангиз, хизматингизда бўламан”, дедим. У: “Менга Кифоя қилувчи, Рост сўзловчи, аҳволимни Билувчи Зот бор. Ким Уни дўст деб билмаса, ундай кимсага бошқа улфат, суҳбатдош, дўст йўқ” деди. 
“Менга яхшилик турларидан бирортасини ўргатинг ёки бирор насиҳат қилинг, эшитиб, амал қилай” дедим. Шунда у бошини кўтариб менга қаради ва: “Эй биродарим! Ўзингни ўз нафсингдан сақла! Қалбингга бирор иллат киришидан эҳтиёт бўл! Агар бир маъсиятни қилмоқчи бўлсанг, бошингни юқорига кўтар! Кимга қарши бўлаётганингни, Кимга журъат қилаётганингни, Кимга қарши уруш бошлаётганингни бил! Аллоҳга исён қилган кимса, Унга қарши урушган кимса бўлиб қолишини билмайсан-ми?! Қилиб турган солиҳ амалларингда бардавом бўл! Белингни маҳкам боғла! Сени бу дунёдан кетказилишидан олдин ўзинг Аллоҳ сари юзлан! Жаҳаннам муридларнинг кечаларини бедор қилганини, обидларнинг қалбларини жароҳатлаганини билмайсан-ми?! У Зот Китобида уларни мақтаб бундай деган:

كَانُوا قَلِيلاً مِّنَ اللَّيْلِ مَا يَهْجَعُونَ

“Улар кечалари оз ухлар эдилар”.

وَبِالْأَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُونَ

“Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар” (Зарият сураси, 17-18-оятлар).


У ушбу оятларни ўқидию, қичқириб юборди. Шу заҳоти жони узилди. У кишига ўхшаган етук кишини кўрмадим. Аллоҳ раҳматига олсин!”.

Аҳмад ибн Иброҳим Саълабийнинг
"Қуръон ошиқлари" китобидан олинди

Мақолалар