Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Май, 2025   |   1 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:14
Қуёш
04:54
Пешин
12:25
Аср
17:31
Шом
19:50
Хуфтон
21:24
Bismillah
28 Май, 2025, 1 Зулҳижжа, 1446

Салавот – муаммоларга eчим

20.12.2024   6538   1 min.
Салавот – муаммоларга eчим

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

"Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам У зотга салавот айтинг ва салом юборинг!" (Аҳзоб сураси, 56-оят).

Мулла Али ал-Қори раҳимаҳуллоҳ бир масалага жавоб топа олмай, бир муддат тўхтаб қолди.

Кейинчалик масалага ечим топгач, бундай деди: "Бир қанча вақт менга масаланинг жавоби аён бўлмади. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган салавотларим барокати сабабли Аллоҳ таоло менга илҳом берди".

Агар муаммоларингизга ечим топа олмай, тараддудга тушсангиз, салавотга шошилинг! 
Аллоҳ сизга ҳам илҳом беради, инша Аллоҳ!

Абдуллоҳ Абдулмажид
тайёрлади

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Қурбонлик – қурбат ҳосил қилишдир

27.05.2025   1293   1 min.
Қурбонлик – қурбат ҳосил қилишдир

Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да: “Қурбонлик (арабча сўз)-қурбонлик; қурбон бериш, фидо қилиш. Худо йўлида қурбонликка сўйилган ёки сўйиладиган жонлиқ” деб изоҳланади.   


“Қурбонлик” сўзининг истилоҳий маъноси эса Аллоҳ таолога қурбат, яқинлик ҳосил қилиш учун  сўйиладиган жонлиқдир.  


Барчамизга маълумки, Ислом динида қурбонлик қилиш вожиб амалдир.


Аллоҳ таоло “Парвардигорингиз учунгина намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг” дейди. ( Кавсар сураси, 2-оят).

Ушбу суранинг тафсирида: “Кавсарни тафсирчиларимиз “кўп яхшилик” деб айтишлари. бу эса пайғамбарлик, Қуръон, ҳикмат, умматнинг кўплиги, шафоат ва Пайғамбаримизга берилган бошқа сон-саноқсиз яхшиликлардан иборатдир. 

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар: “Қурбонлик қилинглар! Албатта, у отамиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннатларидир” ( Имом Абу Довуд ривояти).


Албатта, қурбонлик қилишда Аллоҳ таолога холис эътиқод билан Унинг амрини бажариб, розилигини қўлга киритишни мақсад қиламиз. Қуръони каримда бундай дейилади: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин У зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли У зотни улуғлашларингиз учун уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!” ( Ҳаж сураси, 37-оят). 
 

  Мана саноқли кунлардан сўнг Қурбон ойи ҳам кириб келади. Бу ойда ҳар биримиз Аллоҳ учун қурбонлик қилишни ният қилиб турибмиз. Аллоҳ таоло ният қилиб турган қурбонликларимизни Ўз даргоҳида қабул айласин!

                                                                    Руҳиддин Акбаров,

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими

Ибратли ҳикоялар