Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Декабр, 2025   |    ,

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:17
Қуёш
07:43
Пешин
12:24
Аср
15:14
Шом
16:59
Хуфтон
18:18
Bismillah
17 Декабр, 2025, ,

Эҳромда тикилган кийимларни кийса

24.12.2024   13692   1 min.
Эҳромда тикилган кийимларни кийса

Cавол: Отам билан Мадинаи мунавварада умра учун эҳромга кириб, Маккага йўлга тушдик. Лекин йўлда ҳаво совуб кетиб, отам дўппи, куртка ва пайпоқ кийиб олишга мажбур бўлдилар. Бу ҳол Маккага етиб боргунимизча давом этди ва эҳромда умра қилиб олдик. Саволим шуки, отам кийган кийимларининг ҳар бири учун алоҳида каффорат берилиши лозим бўладими? 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Эркак киши ҳаж ёки умрага эҳром боғлаганда зарурат сабабли бир нечта тикилган кийимни бир кундуз ёки бир кеча (ёки жами 12 соат)дан кам муддат кийиб юрса битта садақа – ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг қийматини ҳарам чегарасида фақирларга садақа қилиши кифоя қилади.

Агар бир кундуз ё кеча (12 соат)дан кўп муддат кийиб юрган бўлса, ҳарам чегараси ичида битта жонлиқ сўйиши етарли. Кийимлар бир нечта бўлиши билан садақа ёки сўйиладиган жонлиқлар сони кўпаймайди.

Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, эркак киши эҳромдалик ҳолида совқотиб қолса, тикилган кийим кийиб олмасдан, адёлга ўхшаш бирор ёпинчиқ ўраниб олиш ёки кенг кийимни енгига қўлларини киритмасдан, елкасидан ташлаб олиш ҳам мумкин. Буни кийим кийиш деб ҳисобланмагани учун жиноят саналмайди ва каффорот ҳам лозим бўлмайди (“Камолуд дироя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Покистонлик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби тақдимоти бўлиб ўтди

11.12.2025   10507   1 min.
 Покистонлик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида покистонлик журналист ва ёзувчи Муҳаммад Аббос Хоннинг "Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – тараққиёт концепти" номли китобининг ўзбек тилидаги нашри тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Олий Мажлиси вакиллари, Покистон Ислом Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ва матбуот котиби Муртазо Соланги, икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари, фан, адабиёт ва медиа соҳалари намояндалари иштирок этди.

“Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – тараққиёт концепти” китоби бадиий-публицистик асар бўлиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Учинчи Ренессанс ғояси ва амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурининг мазмун-моҳиятига бағишланган. Унга сўзбошини Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ёзгани эса давлатларимиз раҳбарлари ва халқларимиз ўртасидаги ишонч ва яқин дўстликнинг ёрқин рамзидир.

Тадбирда сўзга чиққанлар бу асар Учинчи Ренессанс ва Янги Ўзбекистон ғояларининг аҳамияти халқаро миқёсда янада теран англаниши, Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлиги ва дўстлиги янада мустаҳкам бўлишига хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

Манба

 Покистонлик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби тақдимоти бўлиб ўтди  Покистонлик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби тақдимоти бўлиб ўтди  Покистонлик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби тақдимоти бўлиб ўтди  Покистонлик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби тақдимоти бўлиб ўтди  Покистонлик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби тақдимоти бўлиб ўтди  Покистонлик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби тақдимоти бўлиб ўтди  Покистонлик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби тақдимоти бўлиб ўтди  Покистонлик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби тақдимоти бўлиб ўтди  Покистонлик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби тақдимоти бўлиб ўтди
Ўзбекистон янгиликлари