Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Октябр, 2025   |   19 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:12
Қуёш
06:30
Пешин
12:15
Аср
16:05
Шом
17:52
Хуфтон
19:04
Bismillah
11 Октябр, 2025, 19 Рабиъус сони, 1447
Мақолалар

Қуръонни эсда сақланглар

14.01.2025   9466   1 min.
Қуръонни эсда сақланглар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом: «Қуръонни ўқиш ва ёдлашда бардавом бўлинглар. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Қуръон ипини ечиб, қочиб кетиш борасида  туядан ҳам тезроқ», дедилар (Имом Бухорий, 5033; Имом Муслим, 791).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни ёд олган (Қуръонни ўзига дўст тутган) кишининг мисоли боғлаб қўйилган туянинг мисолига ўхшайди. Агар қаттиқ туриб, уни боғлашда бардавом бўлса, туясини сақлаб қолади. Агар бўш қўса, кетиб қолади”, дедилар (Имом Бухорий, 5031; Имом Бухорий, 789).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнингдир мен фалон-фалон оятни седан чиқардим, деб айтиши қандай ҳам ёмон. Балки, у седан чиқартирилди. Қуръонни (ўқиш билан уни) эсда сақланглар. Чунки у кишиларнинг қалбидан  кетиб қолишда туялардан ҳам тез”, дедилар.

"Қуръон фазилатлари ҳақида қирқ ҳадис" китобидан

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Нақадар гўзал - Ислом

10.10.2025   5065   1 min.
Нақадар гўзал - Ислом

1. Биргина сўрашиш учун гуноҳлар каффорат этилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд айтсалар ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

 

2. Ота-онанинг юзига қараш ҳам – ибодат.

Ота-онанинг юзига шафқат билан боқишнинг савоби ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ким ота-онасининг юзига шафқат ва марҳамат билан боқса, Аллоҳ таоло унинг учун мақбул бўлган бир ҳажнинг савобини ёзади” (Имом Байҳақий ривояти).

 

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Она-отасининг юзига марҳамат билан боққан кишига ҳаж ва умранинг савоби ёзилади”, дедилар.

– Кунда минг марта боқса ҳам шундайми? – деб сўрадилар.

Кунда юз минг марта боқса ҳам, – дедилар (Имом Байҳақий ривояти).


Яна бир ҳадисда бундай дейилади: “Ота-онанинг юзига севги билан боқиш ибодатдир” (Имом Дайламий, Абу Нуайм ривояти).

 

Даврон НУРМУҲАММАД