Бойсун туманидаги 7 та мактабда “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирларда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирилди.
Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар, уларнинг олдини олиш масалалари, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Иштирокчиларга "Тинчлик қадри" мавзусида фильм намойиш этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
حدثنا ابن المنادي نا داود بن رشيد نا إسماعيل بن جعفر عن العلاء بن عبد الرحمن عن عباس بن سهل بن سعد الساعدي عن سعيد بن زيد أن رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم قال : من اقتطع شبرا من الأرض ظلما طوقه الله إياه يوم القيامة من سبع أرضين.
Саид ибн Зайддан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Ким бир қарич ерни зулм қилиб олса, Аллоҳ унга қиёмат куни бўйнига етти қават ерни осиб қўяди”, дедилар”.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси