Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Март, 2025   |   7 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:30
Қуёш
06:48
Пешин
12:39
Аср
16:35
Шом
18:24
Хуфтон
19:36
Bismillah
07 Март, 2025, 7 Рамазон, 1446
Янгиликлар

Туркия телеканалларининг Рамазон дастурларида Ўзбекистон зиёрат туризми тарғиб этилмоқда

4.03.2025   6509   1 min.
Туркия телеканалларининг Рамазон дастурларида Ўзбекистон зиёрат туризми тарғиб этилмоқда

Туркиянинг "ТРТ-Аваз" ва "Самарқанд-ТВ" телеканалларининг муборак Рамазон ойи учун мўлжалланган дастурларида Ўзбекистон тарихий шаҳарлари ҳақидаги кўрсатувлар намойиш этиляпти, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
 

Мазкур телеканалларнинг муборак Рамазон дастурлари учун айнан Ўзбекистонни танлагани бежиз эмас. Чунки, турк халқи мамлакатимизни "Ота юрт" дея эъзозлайди, муштарак миллий ва диний қадриятларимизнинг асосларини Мовароуннаҳрда деб билади.

 

"ТРТ-Аваз" теканалида намойиш этилаётган "Туркистонда сўзнинг моҳияти", "Самарқанд-ТВ"да тақдим этаётган "Саҳарлик мажлиси" ва "Ифтордан аввал" дастурлари бутун Рамазон ойи давомида "прайм-тайм" вақтида эфирга узатилаётгани эътиборга моликдир.

 

Қайд этиш керакки, дастурлар давомида мамлакатимизнинг тарихий ва муқаддас диний қадамжолари, Мовароуннаҳрда етишиб чиққан ислом оламидаги машҳур олимлар, шунингдек, сўнгги йилларда юртимиздаги қадимий зиёратгоҳларни асраб-авайлаш ва ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар телетомошабинлар эътиборига тақдим этиляпти.

 

Мазкур телелойиҳалар мамлакатимизнинг зиёрат туризми салоҳиятини тарғиб қилиш ва юртимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ҳамдардлик билдирамиз

7.03.2025   522   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани "Батош" жоме масжиди имом-хатиби Шавкат домла Қурбоновнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.


Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Дин ривожи, халқ маърифати ва Ватан равнақи йўлида қилган барча хизматларини Аллоҳ қабул айласин! 


Ҳақ таоло марҳум домланинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари, шогирдлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Шавкат домла Қурбоновнинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, сафдошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
 

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг». 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz