Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Март, 2025   |   11 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:24
Қуёш
06:42
Пешин
12:38
Аср
16:39
Шом
18:28
Хуфтон
19:41
Bismillah
11 Март, 2025, 11 Рамазон, 1446
Янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази қурилишида янги босқич: муҳим қарорлар муҳокама қилинди

7.03.2025   3707   4 min.
Ислом цивилизацияси маркази қурилишида янги босқич: муҳим қарорлар муҳокама қилинди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Илмий кенгашнинг қурилиш ва экспозиция ишларига бағишланган кенгайтирилган учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ФА вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот марказлари вакиллари, Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов, Шайх Абдулазиз Мансур, хаттот Ҳабибулло Солиҳ, академик Акбар Ҳакимов каби бир қатор олимлар ва ташкилотлар масъуллари (зоом орқали) ҳамда Марказ ходимлари иштирок этди. 
 

Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги учрашувда бинонинг янги босқичдаги ривожланиш йўналишлари муҳокама қилинди. 


Унда Марказ экспозициясида намойиш этиладиган хаттотлик асарлари, Қуръон оятлари ёзилган гиламлар, бино фасадига ўрнатилган ҳадислар таржимаси, шунингдек, рассом Баҳодир Жалолов ва Собир Рахметов асарлари, “Байрам” номли сўзананинг музей экспозициясига қабул қилиниши масалалари кўриб чиқилди.


Учрашув аввалида Шайх Абдулазиз Мансур Марказ Қуръон зали учун тайёрланаётган 8 та гиламда акс этиши белгиланган оятлар ҳақида ўз фикрларини билдирди:


"Бизнинг асосий мақсадимиз – гиламларда акс этган муқаддас сўзларни  кенг жамоатчиликка тушунарли ва равон тарзда етказишдир. Шу боис, равоқларда акс этган ҳар бир оят ва ҳадис ўзбек тилидаги таржимаси билан ҳам берилиши керак. Бу Марказга ташриф буюрувчиларга ислом таълимоти ва унинг маънавий-маърифий аҳамиятини янада чуқурроқ англаш имконини яратади. Шунингдек, таржималар аниқ, мазмунан мукаммал ва диний-илмий жиҳатдан изчил бўлиши шарт. Бунда энг тўғри ва ишончли манбалардан фойдаланиш, мутахассислар билан маслаҳатлашиш, олимларимизнинг тажрибасига таяниш зарур. Ислом цивилизацияси маркази – ислом маърифати, маданияти ва тамаддунининг улкан илмий-маданий мажмуаси бўлади. Унинг фасади ҳам маънавий моҳиятини акс эттириши керак. Шу боис, ушбу 44 та равоқдаги ёзувлар Марказнинг умумий концепциясига, ислом таълимотига ва тарихий манбаларга тўла мос келиши лозим", – деди Марказ катта илмий ходими Абдулазиз Мансур.


Қурилиш масалалари доирасида бинонинг тўртта асосий кириш жойида ўрнатиладиган мармар тошларда акс этадиган ёзувлар, марказ эшиклари ва суратлар галереяси ўртасидаги йўлак дизайни, мармар тахтачада акс эттириладиган матн мазмуни юзасидан ҳам таклифлар билдирилди. 


"Биз бу ерда марказнинг асосий ғояларини акс эттирувчи рамзий элементлар, ёзувлар ва нақшларни жойлаштиришимиз керак. Ушбу ёзувли тошлар ислом илм-фани, маданияти, маънавиятининг энг муҳим жиҳатларини ёзиб қўйиш, уларни тарихий манбалар асосида ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Чунки бу ерга ташриф буюрувчи ҳар бир киши ислом цивилизациясининг улкан илмий ва маънавий меросини ҳис этиши керак. Шунингдек, бу стелалар шунчаки ёзувлар билан чекланмаслиги лозим", — деди Марказ бўлим бошлиғи Шоазим Миноваров.


Марказ илмий-инновацион лойиҳалари, хусусан, Махдуми Аъзам илмий-тадқиқот фонди билан ҳамкорлик, равоқлар бўйича масалалар ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши ғалабасининг 80 йиллигига бағишланган медиа-лойиҳа концепцияси тақдим этилди.


"Бугунги Илмий кенгаш учрашуви Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли, ҳар бир учрашувда биз экспозицияни янада бойитиш ва такомиллаштириш учун янги таклифларни биргаликда муҳокама қилиб келяпмиз. Айни кунларда экспозицияни шакллантиришдаги энг муҳим жиҳатлардан бири – унинг илмий асосланганлиги ва кенг қамровли бўлишидир. Шу боис, бугунги йиғилишда илмий тадқиқотларга асосланган таклифлар муҳокама қилинди, ҳамда уларни амалий жараёнга татбиқ этиш масалалари кўриб чиқилди. Илмий кенгаш – бу марказнинг юраги, деб айтиш мумкин.


Чунки айнан шу ерда илмий ёндашув асосида лойиҳалар шакллантирилади, тарихий ҳақиқатлар қайта тикланади ва маданий меросни асраш ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинади", — деди Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов.


Илмий кенгашнинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши якунида кун тартибидаги барча масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

Ислом цивилизацияси маркази қурилишида янги босқич: муҳим қарорлар муҳокама қилинди Ислом цивилизацияси маркази қурилишида янги босқич: муҳим қарорлар муҳокама қилинди Ислом цивилизацияси маркази қурилишида янги босқич: муҳим қарорлар муҳокама қилинди Ислом цивилизацияси маркази қурилишида янги босқич: муҳим қарорлар муҳокама қилинди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда

9.03.2025   9021   2 min.
Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда

Рамазон ойи давомида бир гуруҳ уламолар, имом-домлалар ва моҳир қорилар чет элдаги ватандошлар билан маърифий суҳбатлар қилиш, Рамазони шариф билан қутлаш, уларнинг диний саволларига жавоб бериш ҳамда таровеҳ намозида иштирок этиш мақсадида АҚШ, Россия Федерацияси, Жанубий Корея сингари мамлакатларда хизмат сафарида бўлиб турибдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Музаффар домла Камолов, Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулло домла Абдуллаев, Фарғона вилояти Қувасой шаҳар “Ислом” масжиди имом-хатиби Алишер домла Наимов, , Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Имом ат Термизий” масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдурахмонов, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Юнус ота”  масжиди имом ноиби Жамолиддин домла Қодиров,  Андижон шаҳар “Чинор” масжиди имом-хатиби Авазбек домла Мўминов, Андижон тумани “Усмони Зиннурайн” масжиди имом-хатиби Фазлиддин  домла Абдуллаев Жанубий Кореянинг Сеул, Ченгжу, Мокпо, Даегу каби шаҳарларидаги тадбирларда қатнашиб, манфаатли суҳбатлар ўтказмоқдалар.

АҚШнинг Нью-Йорк, Филадельфия, Орландо, Цинциннати, Чикаго, Нью-жерси шаҳарларидаги ватандошлар Тошкент шаҳар “Сирож солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров,  Тошкент шаҳар “Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Андижон вилояти “Эски Гумбаз” масжиди имом-хатиби Ботир домла Тожибоев, Тошкент шаҳар “Фирдавс” масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторов, Наманган шаҳар “Мулла Бозор Охунд” масжиди имом-хатиби Зохиджон домла Номонов, Тошкент шаҳар “Ҳазрати Умар” масжиди имом-хатиби Фазлиддин домла Мамадалиев, Самарқанд вилояти “Хўжа Абду Дарун” масжиди имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов, Фарғона вилояти “Хўжа Абдуллоҳ” масжиди имом-хатиби Абдувоҳид домла Мансуралиевнинг маърузалари ва хатми Қуръонларига сомеъ бўлмоқдалар. 

Мана шундай тадбирлар Россия Федерациясининг Магандан ва Хабарский каби ҳудудларига ишлаш, таълим олиш учун борган ватандошларимиз учун ҳам ташкил этилмоқда. Ушбу минтақалардаги учрашувларда Наманган вилояти “Мулла Абдуқодир” масжиди имом-хатиби Музаффар домла Ибрагимов, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Чоштепа” масжиди имом-хатиби  Ҳакимжон домла Хотамов  иштирок этмоқда. 

Сафар давомида диний соҳа ходимлари ватандошлар билан мулоқотларда Ислом дини қадриятлари, Рамазон ойи фазилатлари, она-Ватанга муҳаббат ва бузғунчи ғояларга алданмаслик каби мавзуларда ҳам суҳбатлар қилмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда