Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Март, 2025   |   20 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:08
Қуёш
06:27
Пешин
12:35
Аср
16:47
Шом
18:38
Хуфтон
19:51
Bismillah
20 Март, 2025, 20 Рамазон, 1446

300 та оилага Рамазон шукуҳи кириб борди

19.03.2025   5120   1 min.
300 та оилага Рамазон шукуҳи кириб борди

Муборак Рамазон ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширилаётган хайрия тадбирлари салмоғи ҳам ошиб бормоқда. Бу жараёнда кўплаб кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга, етим ва мискинларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиляпти.


Яқинда фонднинг Фарғона вилояти филиали томонидан ташкил этилган хайрия тадбирида ҳам ана шу тоифадаги юзлаб оилаларга Рамазон шукуҳи кириб борди.

Тадбир давомида вилоят ҳудудида яшовчи 300 та ижтимоий-моддий ёрдамга муҳтож оилага 16 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси манзилма манзил етказилди.


Саховатли ҳомийларимиздан ягона РОЗЗАҚ рози бўлсин! 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

"Вақф" хайрия жамоат фонди
Матбуот хизмати

300 та оилага Рамазон шукуҳи кириб борди 300 та оилага Рамазон шукуҳи кириб борди 300 та оилага Рамазон шукуҳи кириб борди 300 та оилага Рамазон шукуҳи кириб борди
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Зарра ёмонликнинг зарари

20.03.2025   1539   1 min.
Зарра ёмонликнинг зарари

Уйнинг томига чиқиб олган эчки шу атрофдан ўтиб қолган бўрини ҳақорат қила бошлади. Бўри тепада турган эчкига қараб: “Мени ўзингга эмас, турган жойингга ишониб ҳақорат қиляпсан”, деди ва нари кетди. Бироздан сўнг эчки томда зерикиб, қорни очиб, пастга тушди ва яйловга қараб юрди. Уни панада пойлаб турган бўри бир зумда тутиб, бўғзидан олди...


Хулоса шуки, бу беш кунлик дунёда бир-биримизга ҳаётда қандай мавқега эга бўлишимиздан қатъий назар фақат яхшилик қилиб яшайлик. Зеро, яхшилигимиз ҳам, ёмонлигимиз ҳам эртага Қиёматда ўзимизга қайтиши ҳақида Аллоҳнинг сўзи бор: “Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради” (Залзала сураси, 7-8-оятлар). 

Акбаршоҳ Расулов