Муҳтарам Президентимизнинг «Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи» ғояси асосида саховат тадбирлари пойтахтимизда давом этяпти.
Рамазоннинг 24-куни (24 март) Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчиликларида пойтахтимиздаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидида сайёр йиғилиш ўтказилди.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби «Кўкча» маҳалласига ташриф буюриб, маҳалла фаоллари билан у ердаги 5 та якка-ёлғиз яшаётган, ногирон парваришланаётган хонадонга қувонч улашилиб, эҳсонлар тарқатдилар.
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳрлари ортиб турганини кўрган вақтимда у зотга: "Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга мен учун дуо қилинг!", дедим.
У зот алайҳиссалом: "Аллоҳим, Оишанинг олдинги ва кейинги, ошкораю махфий гуноҳларини мағфират қилгин!" деб дуо қилдилар.
Оиша розияллоҳу анҳо жуда хурсанд бўлиб, кула бошладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуоим сени қувонтириб юбордими?" дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳо: "Ахир қандай қилиб дуоингиз қувонтирмасин, албатта хурсанд бўлдим!" дедилар.
У зот алайҳиссалом: "Аллоҳга қасамки, ушбу дуони умматим учун ҳар намозимда сўрайман", дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти).