Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Декабр, 2025   |   8 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:48
Пешин
12:30
Аср
15:20
Шом
17:05
Хуфтон
18:24
Bismillah
28 Декабр, 2025, 8 Ражаб, 1447

Бўш қутининг ҳикмати

06.05.2025   8773   1 min.
Бўш қутининг ҳикмати

Уч яшар қизи уйни бетартиб қилиб ташлагани учун отаси унга қаттиқроқ танбеҳ берди. Эртасига қизи отасига бир қути ҳадя қилди. Отаси бўш қутини кўриб, қизининг бу ишини тушунолмади ва: “Бу нимаси, қизим, мени масхара қиляпсанми?” деди. Қизи эса: “Кеча мени уришган пайтингиз сизга айтишдан қўрқиб шу қутини очдим ва ичига сизни яхши кўришимни айтиб, оғзини беркитиб қўйдим. Бугун жаҳлингиз чиқмай тургани учун олиб келиб бердим”, деди. Шунда ота хато йўл тутаётганини англаб етди. Қизини опичлади. Унинг бундан нақадар хурсанд бўлгани кўз олдида қолди. 
 

Орадан йиллар ўтса-да, иши юришмаса ё кайфияти бўлмаса ўша кунни эслаб, бўш қутини очиб қараркан, ташвишларини унутди.


Дарҳақиқат, қиз фарзанд отасига ўғил фарзанддан ҳам кўпроқ меҳрли бўлишар экан. Ҳадисларда бир қиз фарзандни бўлса-да, тарбиялаб ўстирган отага жаннат башорати берилгани бежизмас экан.


Аллоҳ берган бу неъматларнинг қадрига етайлик. Зеро, қанча одамлар, ўғил бўлсин, қиз бўлсин – кўп йиллар давомида фарзанд неъматига зор. 

Акбаршоҳ РАСУЛОВ

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“ИНСОН ҚАДРИ” АСАРИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

27.12.2025   271   1 min.
“ИНСОН ҚАДРИ” АСАРИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар иштирокида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари қаламига мансуб “Инсон қадри” номли асарнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Алишер домла Наимов, шаҳар ва туманлар бош имом-хатиблари, шунингдек, масжидларда фаолият олиб бораётган имом-домлалар иштирок этдилар.

Тақдимот давомида асарнинг мазмун-моҳияти, унда кўтарилган долзарб мавзулар ҳамда китобнинг бугунги жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳақида атрофлича фикр юритилди. Сўзга чиққанлар китобда инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва бурчларини англаш, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик каби инсоний фазилатлар чуқур ва таъсирчан тарзда ёритилганини таъкидладилар.

Шунингдек, иштирокчилар “Инсон қадри” асари имом-хатиблар учун маънавий-маърифий фаолиятда муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилиши, аҳоли билан мулоқотда, жамоатчилик орасида соғлом маънавий муҳитни шакллантиришда кенг фойдаланиш мумкин бўлган манба эканини қайд этдилар.

Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

“ИНСОН ҚАДРИ” АСАРИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ “ИНСОН ҚАДРИ” АСАРИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ “ИНСОН ҚАДРИ” АСАРИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ “ИНСОН ҚАДРИ” АСАРИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ “ИНСОН ҚАДРИ” АСАРИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ “ИНСОН ҚАДРИ” АСАРИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон янгиликлари