Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади", деганлар (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таолонинг салавот айтиши - бандасига раҳматини юбориши ва савобини кўпайтириб беришини англатади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар» (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).