Ҳаж сафарига бориш, Каъбатуллоҳни зиёрат қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг орзуси. Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик сабабли ватандошларимиз эмин-эркин ҳаж амалларини адо этиш бахтига муяссар бўлишмоқда.
19 май куни навбатдаги зиёратчилар Маккаи мукаррамага замонавий автобусларда етиб келди.
Ҳамюртлармизни муҳташам Сoncrete al-Sahhab меҳмонхонасида саудиялик мутасаддилар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари, Жидда шаҳридаги бош консул Сирожиддин Шамсуддинов ва бош консулхона ходимлари томонидан катта эҳтиром ила кутиб олинди.
Аллоҳ таолонинг меҳмонларига рисоладагидек хизмат кўрсатиш, уларга қулай шароитларни яратиб бериш мақсадида барча имкониятлар ҳозирланди. Муборак сафар мобайнида ҳар бир тадбирлар аниқ режа асосида юксак даражада амалга оширилмоқда. Ташкилий-ҳужжат ишлари, тоату ибодатлар, истиқомат, озиқ-овқат, тиббиёт ва транспорт хизматлари юқори сифатда ташкил этилган.
Зиёратчилар умра амалини бажариб бўлгач ҳаж ибодати бошланиш санаси, яъни Зулҳижжа ойининг саккизинчи кунига қадар Ҳарами шарифда тоату ибодатда бўладилар.
Ҳақ таоло ҳожиларнинг ҳажларини мабрур, саъйларини машкур, гуноҳларини мағфур қилсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кучли мўмин Аллоҳ таолога кучсиз мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир. Ҳар иккаласида яхшилик бор. Сенга фойда берадиган нарсага ҳарис бўл. Аллоҳдан ёрдам талаб қил. Ожизлик қилма. Агар сенга бирор мусибат етса, агар ундоқ қилганимда, бундоқ бўларди, деб айтма. Лекин, Аллоҳнинг тақдири, У хоҳлаган нарса бўлади, дегин. Чунки "агар" калимаси шайтон амалини очади», дедилар (Имом Муслим ривояти).
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан