Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
31 Июл, 2025   |   6 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:43
Қуёш
05:17
Пешин
12:34
Аср
17:33
Шом
19:45
Хуфтон
21:12
Bismillah
31 Июл, 2025, 6 Сафар, 1447

Саудия нашри swift news: Ўзбекистонлик зиёратчиларга бўлган эътибор аъло даражада

23.05.2025   12827   1 min.
Саудия нашри swift news: Ўзбекистонлик зиёратчиларга бўлган эътибор аъло даражада

Саудия Арабистонининг Swift News интернет нашри ҳаж мавсумида зиёратчиларимизга кўрсатилаётган эътиборни кенг ёритди. Мақола аввалида мамлакатлар ўртасидаги алоқалар ривожланаётгани, икки давлат раҳбарларининг дўстона муносабатлари, ўзаро ташрифлари ва самимий мулоқотлар ҳақида сўз юритилган.


Нашрда сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳаж квотаси 3 баробар оширилиб, ҳар йили 15 минг нафар фуқаро ҳожилик бахтига мушарраф бўлаётгани, умра зиёратчилари сони бир неча юз мингни ташкил этиши юқори баҳоланган.


Жорий мавсумда Мадина шаҳрига етиб келган бўлажак ҳожиларимиз катта эҳтиром ила кутиб олинаётгани, зиёратчилар республикамизнинг 9 та халқаро аэропорти орқали мунаввар шаҳарга кузатилаётгани қайд этилган. Шунингдек, муборак сафар мобайнида ҳар бир тадбир аниқ режа асосида, юксак савияда амалга оширилаётгани, ташкилий-ҳужжат ишлари, тоату ибодатлар, истиқомат, озиқ-овқат, тиббиёт ва транспорт хизматлари юқори сифат ва даражада йўлга қўйилганига урғу қаратилган.


Қисқача айтганда, араб нашрида чоп этилган мақолада мамлакатимизда ҳаж ва умра тадбирларига катта эътибор берилиб, мўмин-мусулмонларнинг улуғ амалларини мукаммал адо этишлари учун барча имкониятлар ҳозирлангани, бундан нафақат юртимиз аҳли, балки саудиялик мутасаддилар ҳам мамнун экани баён этилган. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар

Ҳазораспда “Ҳазрати Шайх Муҳаммад Амин” масжиди фойдаланишга топширилди

30.07.2025   4992   1 min.
Ҳазораспда “Ҳазрати Шайх Муҳаммад Амин” масжиди фойдаланишга топширилди

Ҳазорасп туманида янгидан қуриб битказилган “Ҳазрати Шайх Мухаммад Амин” жоме масжидининг очилиш маросими ўтказилди. Унда Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев, Ҳазорасп тумани ҳокими Мақсудбек Абдуллаев, шаҳар-туман бош имом-хатиблари ва масжид имом-хатиблари, маҳалла аҳли жам бўлишди.
 

Қуръони карим тиловатидан сўнг масжиднинг то қиёматгача Ҳақ таолога ибодат қилинадиган саждагоҳ бўлишини, халқимиз эътиқоди, маърифатини мустаҳкамлашда ҳидоят ва зиё маскани бўлиб хизмат қилишини сўраб, бу хайрли ишга кўмакчи бўлган барча эзгу ниятли кишилар ҳақига дуолар қилинди.
 

Маълумот ўрнида замонавий талабларга жавоб берадиган, барча қулайликларга эга бўлган мазкур масжид 1600 нафар намозхонга мўлжалланган. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Хоразм вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Ҳазораспда “Ҳазрати Шайх Муҳаммад Амин” масжиди фойдаланишга топширилди Ҳазораспда “Ҳазрати Шайх Муҳаммад Амин” масжиди фойдаланишга топширилди Ҳазораспда “Ҳазрати Шайх Муҳаммад Амин” масжиди фойдаланишга топширилди Ҳазораспда “Ҳазрати Шайх Муҳаммад Амин” масжиди фойдаланишга топширилди Ҳазораспда “Ҳазрати Шайх Муҳаммад Амин” масжиди фойдаланишга топширилди Ҳазораспда “Ҳазрати Шайх Муҳаммад Амин” масжиди фойдаланишга топширилди Ҳазораспда “Ҳазрати Шайх Муҳаммад Амин” масжиди фойдаланишга топширилди Ҳазораспда “Ҳазрати Шайх Муҳаммад Амин” масжиди фойдаланишга топширилди Ҳазораспда “Ҳазрати Шайх Муҳаммад Амин” масжиди фойдаланишга топширилди Ҳазораспда “Ҳазрати Шайх Муҳаммад Амин” масжиди фойдаланишга топширилди Ҳазораспда “Ҳазрати Шайх Муҳаммад Амин” масжиди фойдаланишга топширилди Ҳазораспда “Ҳазрати Шайх Муҳаммад Амин” масжиди фойдаланишга топширилди Ҳазораспда “Ҳазрати Шайх Муҳаммад Амин” масжиди фойдаланишга топширилди