Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Май, 2025   |   1 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:14
Қуёш
04:54
Пешин
12:25
Аср
17:31
Шом
19:50
Хуфтон
21:24
Bismillah
28 Май, 2025, 1 Зулҳижжа, 1446
Мақолалар

Динда ғулув кетишнинг салбий оқибатлари

23.05.2025   5315   1 min.
Динда ғулув кетишнинг салбий оқибатлари

Исломда "ғулув" дин илмини англашда ҳаддан ошишдир. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: "Айтинг: "Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошмангиз ва олдиндан адашган ва кўпларни адаштирган ҳамда тўғри йўлдан чалғиганларнинг ҳавойи нафсларига эргашмангиз!" (Моида сураси, 77-оят).

Расулуллоҳ алайҳиссалом "Аллоҳ таоло шариатда зиёда чуқур кетувчилар ҳалок бўлдилар", деб уч марта айтишларида, динда ҳаддан ташқари зиёдалик қилиш инсонни ҳалок қилиш билан тенг эканлигидан огоҳлантирмоқдалар. 

Динда ғулувга кетиш мусулмон жамиятларида ихтилоф ва гуруҳбозликка, фитнага ва охир-оқибат ақиданинг бузилишига олиб келади. Ислом тарихида хавориж, мўътазила ва бошқа оқим ва тоифаларнинг вужудга келиши ҳам, асосан, динда ғулувга кетиш натижасида содир бўлган. 

Айни вақтда, ғулувга берилганлар динни ўта оғир ва машаққатли тушунтирганлари боис одамлар тўғри йўлдан адашиб, ундан безиб қоладилар. Динда ғулувга кетиш ҳақида сўз юритилганда ақидапараст оқимларнинг ақидавий масалаларда ғулувга кетганлари ва уларнинг хатолари ҳамда бу эътиқодлари соф исломий таълимотларга нақадар зид эканини эсламасдан иложи йўқ. 

Ғулувга кетиш, саркашлик, итоатсизлик, манмансираш каби иллатлардан холи бўлган ўтмиш аждодларимиз динимизни асраб-авайлаб, бизгача етказдилар. Шундай экан, диннинг мусаффолигини асраш ва уни келажак авлодга асл холича етказиш бизнинг вазифамиздир.

Абдуғоффор Ҳакимов, Мингбулоқ тумани

"Қўш қишлоқ" жоме масжиди имом-хатиби

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Раббимқул домланинг яқинларига ҳамдардлик билдирилди

26.05.2025   9975   1 min.
Раббимқул домланинг яқинларига ҳамдардлик билдирилди

Бугун, 26 май Мадинаи Мунавварадаги Масжиду Набавийда жаноза намози ўқилиб, "Бақиъ" қабристонига дафн этилган марҳум устоз  Раббимқул домла Муҳаммадиевнинг хонадонларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, шайх, муфти Нуриддин Холиқназар ҳазиратларининг таъзияларини етказиш учун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби  ҳамда шаҳар имом-хатиблари ташриф буюрдилар. Улар марҳумнмнг яқинларига ҳамдардлик билдириб устоз Раббимқул домланинг дин йўлида қилган хизматларини, эзгу амаллари ва фазилатларини эслаб ўтдилар.
 

Қуръони карим оятлари ўқилиб, марҳум устоз ҳақларига бағишланди.


Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.


«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Тошкент шаҳар вакиллиги 

Матбуот хизмати


 

Раббимқул домланинг яқинларига ҳамдардлик билдирилди Раббимқул домланинг яқинларига ҳамдардлик билдирилди Раббимқул домланинг яқинларига ҳамдардлик билдирилди Раббимқул домланинг яқинларига ҳамдардлик билдирилди Раббимқул домланинг яқинларига ҳамдардлик билдирилди Раббимқул домланинг яқинларига ҳамдардлик билдирилди
Ўзбекистон янгиликлари