Мулла Али Қорий:
“Эътиқод қилиш лозим бўлган нарсалар ҳақида баҳс қилинади илм”.
Аҳмад ибн Муҳаммад Микносий:
“Яқиний – ўта ишончли далиллардан ақийдаларни касб қиладиган илм”.
Абдурроҳман Ийжий:
“Ҳужжатлар келтириш, шубҳаларни рад қилиш йўли билан ақийдаларни исбот қилишга қодир бўладиган илм”.
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий:
“Тавҳид идрок этиладиган, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зоти ва сифатлари билинадиган илм”.
Шариф Журжоний:
“Ислом қонуни асосида Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатлари ҳақида ҳамда бошланиш ва қайтарилиш каби мумкинотлар аҳволи ҳақида баҳс қилинади илм”.
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳрлари ортиб турганини кўрган вақтимда у зотга: "Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга мен учун дуо қилинг!", дедим.
У зот алайҳиссалом: "Аллоҳим, Оишанинг олдинги ва кейинги, ошкораю махфий гуноҳларини мағфират қилгин!" деб дуо қилдилар.
Оиша розияллоҳу анҳо жуда хурсанд бўлиб, кула бошладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуоим сени қувонтириб юбордими?" дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳо: "Ахир қандай қилиб дуоингиз қувонтирмасин, албатта хурсанд бўлдим!" дедилар.
У зот алайҳиссалом: "Аллоҳга қасамки, ушбу дуони умматим учун ҳар намозимда сўрайман", дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти).