Шу йил 9 август куни Сирдарё вилоятимизда хизмат қилаётган имом-хатиблар ўртасида “Сирдарё вилояти бош имом-хатиби кубоги” спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Тадбирнинг асосий мақсади имом-хатибларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Футбол майдонида туман ва шаҳар жамоалари ўртасидаги ўйинлар катта қизиқиш билан кузатилди. Ҳар бир жамоа маҳорат, жамоавий ўйин ва юксак спорт руҳини намойиш этди.
Стол тенниси йўналишидаги беллашувлар ҳам шиддатли руҳда ўтди. Ўйинчиларнинг тезкор ҳаракатлари, аниқ зарбалари ва стратегик ўйини мусобақага алоҳида завқ бағишлади.
Тадбир дўстона ва самимий муҳитда, юқори спорт интизоми асосида ўтди. Ғолиб ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сирдарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами ҳамда янги ўқув йили арафасида Сирдарё тумани "Бахт" жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммаджон домла Ғоибов ташаббуси билан саховатпеша ҳомийлар кўмагида хайрия тадбири ташкил этилди.
Тадбир доирасида ҳудуддаги "Тинчлик", "Зиёкор" ва "Тадбиркор" маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 20 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандларига мактаб ўқув қуроллари жамланмалари ҳамда байрам совғалари топширилиб, уларнинг кўнгли шод этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати