#Умра_2025 #Ҳаж_умра_маркази
Айни пайтда “Умра – 2025/2026” мавсумининг илк гуруҳ зиёратчилари муборак диёрда ибодат ва зиёратлар билан машғул бўлмоқда.
Хусусан, ҳамюртларимиз ихлос ва завқ ила умра амалининг тавоф ва саъйларини адо этдилар.
Шунингдек, Макка шаҳридаги Арафот, Нур, Савр тоғлари ҳамда Мино, Муздалифа водийларини зиёрат қилдилар.
Аллоҳ таоло ҳамюртларимизнинг ибодат ва дуоларини қабул қилсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бугун Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида "Радикаллашув ва ёт ғояларга қарши курашиш ҳамда ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш" ўн кунлиги лойиҳаси доирасида "Сохта салафийлик: тарихи, ғояси, белгиси, хатарлари" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ҳам иштирок этди.
"Зиё" медиа маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу ўн кунлик тадбирларидан мақсад – ёшларни радикализм, терроризм, экстремизм, сохта даъволар, ғаразли даъватлар, ахборот хуружлари, мафкуравий тазйиқлар, оммавий маданият таъсиридан ҳимоялаш, уларда ватанпарварлик, садоқат туйғуларини шакллантиришдир.
Тадбир мавзуларини кенг ва атрофлича ёритиб бериш учун ижтимоий-сиёсий, диний, маданий-маърифий соҳада ўз соҳасининг етакчи экспертлари маърузалари билан қатнашди.
Айтиш мумкинки, давлатимиз раҳбарининг: “Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз”, деган сўзлари ўн кунликнинг шиорига айланган.
Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати