Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Декабр, 2025   |   12 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:07
Қуёш
07:31
Пешин
12:18
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
03 Декабр, 2025, 12 Жумадул сони, 1447
Янгиликлар

Биз учун Расулуллоҳ алайҳиссаломда гўзал ўрнак бор!

22.08.2025   7377   1 min.
Биз учун Расулуллоҳ алайҳиссаломда гўзал ўрнак бор!

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари жума намозини Тошкент шаҳридaги “Тўхтабой” жоме масжидида адо қилдилар. 


Муфтий ҳазратлари дастлаб йиғилган жамоатни яқинлашиб келаётган Рабиул-аввал ойи ва жума айёми билан муборакбод этиб, “Сарвари олам сийратларидан сабоқ олиш мавсуми!” мавзусида маъруза қилдилар. 


Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари суҳбат давомида мўмин-мусулмонлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиул-аввал ойида у зот алайҳиссаломнинг сийратларини ўрганиш, гўзал хулқларидан намуналар олишга эътибор бериши лозимлигини таъкидладилар. 


Маъруза асносида Қуръони каримдаги: (Эй, иймон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир” (Аҳзоб сураси, 21) ояти каримаси ҳамда “Сизлардан бирортангиз мен унга боласидан, ота-онасидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмини комил бўла олмайди” (Имом Бухорий ривояти), деган мазмундаги ҳадис шарҳлаб берилди. 


Хулоса ўлароқ мавлид ойида оила даврасида сийратга оид китобларни мутолаа қилиб, фарзандлар қалбида Расулуллоҳ алайҳиссаломга муҳаббатни уйғотиш гўзал амаллар сирасига кириши айтиб ўтилди.   


Суҳбат якунида Ҳақ таолодан элу юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, яқинлашиб келаётган Мавлид ойини хайрли ва баракали бўлишини сўраб дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Биз учун Расулуллоҳ алайҳиссаломда гўзал ўрнак бор! Биз учун Расулуллоҳ алайҳиссаломда гўзал ўрнак бор! Биз учун Расулуллоҳ алайҳиссаломда гўзал ўрнак бор! Биз учун Расулуллоҳ алайҳиссаломда гўзал ўрнак бор! Биз учун Расулуллоҳ алайҳиссаломда гўзал ўрнак бор! Биз учун Расулуллоҳ алайҳиссаломда гўзал ўрнак бор! Биз учун Расулуллоҳ алайҳиссаломда гўзал ўрнак бор!
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Жанубий Корея сафари: Хориждаги ватандошларга маърифий суҳбатлар қилинмоқда

03.12.2025   320   1 min.
Жанубий Корея сафари: Хориждаги ватандошларга маърифий суҳбатлар қилинмоқда

Хорижий давлатларга ишлаш, малака ошириш ёки ўқиш мақсадида бўлиб турган ватандошлар ҳолидан хабар олиш, диний-миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва она Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантириш каби хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни кунларда бир гуруҳ тажрибали уламо ва имом домлалар Жанубий Кореяда хизмат сафарини давом эттирмоқда. Жумладан, Фатво маркази бош мутахассиси Саиджамол Масайитов, Тошкент шаҳридаги “Оқ уй” масжиди имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжонов, "Абу Сахий” масжиди имом-хатиби Зиёвуддин домла Мирсодиқов, Наманган шаҳридаги “Саид Азим Хўжа” масжиди имом-хатиби Муҳаммадбобур домла Насриддинов ва Бухоро вилояти Ромитан тумани бош имом-хатиби Отабек домла Раҳимов ватандошлар билан мулоқотлар қилмоқда. Ушбу сафарда Дин ишлари бўйича қўмита бошқарма бошлиғи Беҳзод Соипов ҳамроҳлик қилмоқда. 

Имом-хатиблар Жанубий Кореядаги бир неча масжидларда юзлаб ҳамюртларимизга ҳалол ризқ топишнинг фазилатлари, ёт ғоялардан сақланиш, юртга садоқат, ота-онага ҳурмат, фарзанд тарбияси, омонатга риоя қилиш каби мавзуларда маърифий суҳбатлар ўтказишмоқда. 

Ватандошларимиз бундай эътибор ва манфаатли маърузалардан мамнун бўлиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Жанубий Корея сафари: Хориждаги ватандошларга маърифий суҳбатлар қилинмоқда Жанубий Корея сафари: Хориждаги ватандошларга маърифий суҳбатлар қилинмоқда Жанубий Корея сафари: Хориждаги ватандошларга маърифий суҳбатлар қилинмоқда Жанубий Корея сафари: Хориждаги ватандошларга маърифий суҳбатлар қилинмоқда Жанубий Корея сафари: Хориждаги ватандошларга маърифий суҳбатлар қилинмоқда Жанубий Корея сафари: Хориждаги ватандошларга маърифий суҳбатлар қилинмоқда
Ўзбекистон янгиликлари