Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Декабр, 2025   |   12 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:07
Қуёш
07:31
Пешин
12:18
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
03 Декабр, 2025, 12 Жумадул сони, 1447
Янгиликлар

Хоразмда “Султон Санжар Мозий” масжиди фойдаланишга топширилди (фото+)

02.09.2025   6051   1 min.
Хоразмда “Султон Санжар Мозий” масжиди фойдаланишга топширилди (фото+)

Шу йил 30 август куни мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида янгидан қуриб битказилган “Султон Санжар Мозий” жоме масжиди фойдаланишга топширилди.

 

Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев, Тупроққалъа тумани ҳокими ўринбосари Сардорбек Султонов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бош мутахассиси Хотамбек Машарипов, туман бош имом-хатиби Ғуломжон домла Бобожонов, масжид имом-хатиблари ва маҳалла аҳли иштирок этишди.

 

Тадбирда мутасаддилар сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган хайрли ишлар, диний-маърифий соҳа берилаётган эътибор, хусусан, мазкур масжиднинг фойдаланишга топширилиши ҳам ана шундай ислоҳотларнинг ёрқин намунаси эканини таъкидлаб ўтишди.    

 

Маросим давомида Қуръони карим тиловат қилиниб, ушбу масжиднинг то Қиёматгача Ҳақ таолога ибодат қилинадиган, таровеҳлар, хатми Қуръонлар, зикру тасбеҳлар айтиладиган саждагоҳ бўлиши ва халқимиз эътиқоди, маърифатини мустаҳкамловчи зиё маскани бўлиб хизмат қилишини сўраб, бу хайрли ишга кўмакчи бўлган барча эзгу ниятли кишилар ҳаққига дуолар қилинди. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Хоразм вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Хоразмда “Султон Санжар Мозий” масжиди фойдаланишга топширилди (фото+) Хоразмда “Султон Санжар Мозий” масжиди фойдаланишга топширилди (фото+) Хоразмда “Султон Санжар Мозий” масжиди фойдаланишга топширилди (фото+) Хоразмда “Султон Санжар Мозий” масжиди фойдаланишга топширилди (фото+) Хоразмда “Султон Санжар Мозий” масжиди фойдаланишга топширилди (фото+) Хоразмда “Султон Санжар Мозий” масжиди фойдаланишга топширилди (фото+) Хоразмда “Султон Санжар Мозий” масжиди фойдаланишга топширилди (фото+) Хоразмда “Султон Санжар Мозий” масжиди фойдаланишга топширилди (фото+) Хоразмда “Султон Санжар Мозий” масжиди фойдаланишга топширилди (фото+) Хоразмда “Султон Санжар Мозий” масжиди фойдаланишга топширилди (фото+) Хоразмда “Султон Санжар Мозий” масжиди фойдаланишга топширилди (фото+) Хоразмда “Султон Санжар Мозий” масжиди фойдаланишга топширилди (фото+) Хоразмда “Султон Санжар Мозий” масжиди фойдаланишга топширилди (фото+)
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Фотиҳа сураси – дардларга даво

05.05.2025   8968   1 min.
Фотиҳа сураси – дардларга даво

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фотиҳа сураси барча дарду касалликларга даводир», дедилар.

Аллоҳ барча беморларнинг дардига комил шифо берсин...