Шу йил 30 август куни мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида янгидан қуриб битказилган “Султон Санжар Мозий” жоме масжиди фойдаланишга топширилди.
Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев, Тупроққалъа тумани ҳокими ўринбосари Сардорбек Султонов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бош мутахассиси Хотамбек Машарипов, туман бош имом-хатиби Ғуломжон домла Бобожонов, масжид имом-хатиблари ва маҳалла аҳли иштирок этишди.
Тадбирда мутасаддилар сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган хайрли ишлар, диний-маърифий соҳа берилаётган эътибор, хусусан, мазкур масжиднинг фойдаланишга топширилиши ҳам ана шундай ислоҳотларнинг ёрқин намунаси эканини таъкидлаб ўтишди.
Маросим давомида Қуръони карим тиловат қилиниб, ушбу масжиднинг то Қиёматгача Ҳақ таолога ибодат қилинадиган, таровеҳлар, хатми Қуръонлар, зикру тасбеҳлар айтиладиган саждагоҳ бўлиши ва халқимиз эътиқоди, маърифатини мустаҳкамловчи зиё маскани бўлиб хизмат қилишини сўраб, бу хайрли ишга кўмакчи бўлган барча эзгу ниятли кишилар ҳаққига дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Хоразм вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фотиҳа сураси барча дарду касалликларга даводир», дедилар.
Аллоҳ барча беморларнинг дардига комил шифо берсин...