Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Декабр, 2025   |   12 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:07
Қуёш
07:31
Пешин
12:18
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
03 Декабр, 2025, 12 Жумадул сони, 1447
Янгиликлар

Бухорода диний соҳа вакиллари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

04.09.2025   7290   1 min.
Бухорода диний соҳа вакиллари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

 

Шу йил 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Бухоро шаҳрида футбол мусобақаси бўлиб ўтди.


Вилоят ҳокими кубоги учун мусобақасида имом-хатиб ва имом-ноиблардан тузилган жамоалар майдонда ўзаро беллашди.


Тадбирдан кўзланган мақсад соҳа ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, соҳа ходимлари ўртасида бирдамлик ва дўстликни мустаҳкамлаш ва байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш саналади.


Беллашувларда жамоаларнинг маҳоратли ўйини, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ва байрамона руҳ устувор бўлди.


Қизғин баҳс ва юксак маҳорат намойиши орқали ғолиб ва совриндор жамоалар аниқланди:


1-ўрин – Ромитаний жамоаси;

2-ўрин – Ибн Сино жамоаси;

3-ўрин – Янги Ўзбекистон жамоаси.


Ғолиб ва совриндорлар вилоят ҳокимлиги ва Бухоро вилояти вакиллиги томонидан кубок, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.


Қуйида мусобақа жараёни ва тақдирлаш маросимидан суратлар билан танишинг.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Бухоро вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Бухорода диний соҳа вакиллари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Бухорода диний соҳа вакиллари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Бухорода диний соҳа вакиллари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Бухорода диний соҳа вакиллари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Бухорода диний соҳа вакиллари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Бухорода диний соҳа вакиллари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Бухорода диний соҳа вакиллари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Бухорода диний соҳа вакиллари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Бухорода диний соҳа вакиллари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Бухорода диний соҳа вакиллари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Бухорода диний соҳа вакиллари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Отанинг овози

03.12.2025   50   1 min.
Отанинг овози

Отанинг овози онанинг овозидан кучли. Лекин гап унинг баландлигида эмас... Оилада онанинг овози баланд чиқса, у билан фарзанднинг муомиласи тез орада тикланади. Чунки онанинг ҳиссиётларини бола онанинг қорнидаёқ ҳис қила бошлаган, онанинг кечинмалари қамровини билади. Аммо отанинг овози баланд чиқса, энди бу бошқа ҳиссиёт бўлади...

Болалар учун ота ҳаётдаги тиргак, ҳимоя воситаси дунёдаги барқарор ҳаёт тимсолидир. Ана шу мақом эгасининг овози баланд кўтарилса, ғазаби келса, бу фарзанд учун жуда жиддий масаладир.

Айни пайтда, масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Бунда оталарга ҳам катта масъулият тушадики, улар оилада овозларини имкон қадар баланд кўтармасликлари лозим. Чунки бу билан фарзанд нафақат ғамгин бўлади, балки бунда қўрқув пайдо бўлиши, у ўз фикр ва ҳиссиётларини айтишга чўчиб қолиши мумкин.

Оталар фарзандларининг тушкунликка тушиб, сиқилиб қолишларига сабабчи бўлиб қолмаслиги лозим. Қолаверса, ота оиладаги муаммони овозни баланд кўтариш билан ҳал қиламан, деб ўйласа, бу ҳол фарзанд учун бора-бора оддий ҳолга айланиб қолади. Келажакда у ҳам шу йўлни тутади. Ҳатто, кун келиб, ота-онаси билан ҳам баланд овозда гаплашиши эҳтимоли бор. Демак, ҳақиқий оталик овознинг баландлигида эмас, балки меҳрибонлик ила ҳайбат ҳосил қилишда.

Баъзида ишдан уйга чарчаб келганимизда фарзандларимизнинг шўхлиги малол келиб қолса, сабрли бўлайлик. Уларга биз оталарнинг меҳри ва эътибори жуда кераклигини унутмайлик.

Акбаршоҳ РАСУЛОВ

Мақолалар