Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Октябр, 2025   |   19 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:12
Қуёш
06:30
Пешин
12:15
Аср
16:05
Шом
17:52
Хуфтон
19:04
Bismillah
11 Октябр, 2025, 19 Рабиъус сони, 1447
Мақолалар

"Тафриқадан қочамиз"

08.10.2025   1679   1 min.

Исломда динни одамларга қийин қилиб тушунтириш ва оғир талаблар билан чеклаш, ихтилоф чиқариш ман этилган. Анас ибн Моликдан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича: "Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар, хотиржам қилинглар, бездирманглар”, дедилар" (Имом Бухорий, 6125-ҳадис). 
Имом Таҳовий мусулмонлар орасидаги ихтилоф чиқарувчи тажовузкор шахсларни қоралаб, таъкидлаган: “Ғайритабиий одатлар, хилоф, тафриқадан қочамиз. Адолатли, омонатли кишиларни дўст тутамиз. Зулм ва хиёнат аҳлини ёмон кўрамиз”.

Ўткир Ғузоров тайёрлади

Манба: https://t.me/Sof_aqida_uz/4302

ИНФОГРАФИКА
Бошқа мақолалар

Гуноҳларни кетазадиган амал

10.10.2025   1831   1 min.
Гуноҳларни кетазадиган амал

Спорт машғулоти мақсадида юришда (жисмда йиғилган ортиқча) ёғлар эрийди.

(Масжид томон) намозга юришда эса (қалбда йиғилиб қолган) гуноҳлар эрийди.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким уйида покланиб, сўнгра Аллоҳнинг фарзларидан бир фарзни адо этиш учун юриб борса, босган қадамининг бири хатоларини ўчиради, иккинчиси даражани кўтаради, дедилар.