Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Ноябр, 2025   |   3 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:58
Қуёш
07:22
Пешин
12:15
Аср
15:16
Шом
17:01
Хуфтон
18:18
Bismillah
24 Ноябр, 2025, 3 Жумадул сони, 1447
Мақолалар

МУФТИЙ ШАЙХ ЭШОН БОБОХОН ИБН АБДУЛМАЖИДХОН

15.10.2025   8133   1 min.
МУФТИЙ ШАЙХ ЭШОН БОБОХОН ИБН АБДУЛМАЖИДХОН

Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати илк раиси, беш республика муфтийси

Яшаган йиллари: 1858-1957

Муфтийлик йиллари: 1943 – 1957

Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон 1858 йили Тошкент шаҳрида диний уламо оиласида туғилган.

1943 йил 20 октябрь куни Туркистон ўлкаси мусулмонларининг биринчи қурултойида “Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати” ташкил этилди. Ушбу йиғилишда уламолар томонидан Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон Диний назоратнинг илк раиси ҳамда беш республика муфтийси этиб сайланди.

Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхоннинг хизматлари:

– Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати ташкил этиш ташаббускори;

– Диний назоратни жойлаштириш учун Ҳастимом гузаридаги ўзларининг ичкари ва ташқари ҳовлиларини топширган;

–  Диний назорат кутубхонасини ташкил этиб, унга мингдан ортиқ нодир китоб ва ноёб қўлёзмаларни ҳадя қилган;

– 1924 йилдан буён тўхтаб қолган ҳаж сафари 1945 йилда қайта тикланди ва 17 нафар зиёратчи муфтий Эшон Бобохон раҳбарлигида ҳаж ибодатини адо қилди;

– 1945 йилда Бухородаги қадимий илм маскани “Мир Араб” мадрасаси фаолияти қайта йўлга қўйилди;

– 1947 йили “Совет Шарқи мусулмонлари” журнали нашр этила бошланди;

– 1948 йили ҳижрий-қамарий ҳисоб билан мусулмонлар тақвими чоп этила бошлади.

– 1957 йили Совет Иттифоқида Қуръони карим илк бор чоп этилди;

Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон 1957 йил 5 июнь куни вафот этди ва “Ҳазрати Имом” мажмуасидаги Абу Бакр Қаффол Шоший қабри яқинига дафн этилди.

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Ўзини бошқалардан ёмонроқ деб эътиқод қилмоқ

24.11.2025   736   4 min.
Ўзини бошқалардан ёмонроқ деб эътиқод қилмоқ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳга бўлган самимий ибодат – бу Унга нисбатан ожиз ва муҳтожлигини тафаккур этган ҳолда доимо тавба-тазарру ила, илоҳий шариатга мувофиқ умргузаронлик қилмоқликдир. Ҳақиқий ибодат — бу инсон қалбининг ибодати бўлиб, ўзининг камтарлиги, шикасталиги ва Яратганга нисбатан муҳтожлигию фақирлигини идрок этишида намоён бўлади.

Ўзини атрофидаги барча одамлардан кўра ёмонроқ ҳисоблайдиган кимса учун жумлаи жаҳон гўё муршиди комилга айланади. Зеро, коинотдаги барча нарсани Аллоҳ ўзига хос бир ҳикмат ва ибрат сифатида яратган эмасми? Ўз нафсини бўлмағур  билиб, уни тўғрилашга  интилган банда бу ҳикматларнинг ҳар биридан тегишли бир маъно ва ибрат олишга уринади. Масалан, гуноҳкор кишидан нимани ўрганиш мумкин? Кузатганда шу нарса маълум бўладики, гуноҳкорга қилган гуноҳлари сабаб Аллоҳ мувофиқ бўлган кўп жазо ва мусибатларни жўнатади.

Ибратланадиган томони шуки, мазкур гуноҳкор шунча балою мусибатни ўзига хос бардош ва кўникма сифатида бошидан кечиради. Ўзини тарбиятга муҳтож деб билган Аллоҳнинг бандаси, масалан, итнинг ҳаётини кузатар экан, ундан ўзига кўрсатиладиган қўполликка сабр этишни, ўзини паст олган ҳолда ҳеч қандай заҳираларсиз яшашни ҳамда ошқозонида бори билан қаноатланишни ўрганади. Шунингдек, яна итдан ўз соҳибига нисбатан розилик ва миннатдорлик туйғулари билан яшашлик таълимини олиш мумкин. Ахир у ўзига ташланган эски суякларни ҳам ўта бир хурсанд ҳолда ғажимайдими? Ёхуд у ўзига нисбатан оз бўлса-да яхшилик кўрсатганга қанчалик илтифот ва хайрихоҳлик намоён этади?.. Ўзини ҳеч нарсадан яхши деб билмайдиган қул чинакам сабру бардошни тошдан ҳам ўргананиши мумкин, чунончи, уни онаси бўлмиш тоғ бағридан ўйиб олиб, хоҳлаганча уриб тарошлайдилар ва ниҳоят, қандайдир бир таҳоратхонанинг пойдеворига ишлатишлари мумкиндир...

Аллоҳнинг турли маркабу туяларидан эса ўзларининг эгаларию уларнинг оғир юкларини олис-олисларга элтиб беришдаги сабру бардошни ўрганиб олади. Ибрат кўзи билан қарагувчи банда хўрозни кузатиб ундан қалб уйғоқлиги, оилага эътибор, рашк ҳамда топганини баҳам кўриш фазилатларини ўзлаштиради. Жумладан, шам пилигининг куйиб-ёнаётганини кузата туриб ҳам кўп маъноларни илғаб олиш мумкин. Зеро, у ўзининг теварагидаги кишиларга қанчалик ёруғлик бахш этмоқда, ахир ўзгаларнинг манфаати учун оловнинг иссиғида бунчалар фидойилик ва жонбозлик кўрсатиш ... катта ибрат!

Ким ўзини бошқалардан ёмон ҳисобласа, ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлдоши бўлади. Бунақанги қарашнинг фойдаси шундаки, киши ўзига қўполлик қилганга ҳеч қачон ёмонлик билан жавоб бермайди. Шу жумладан, баъзилар камолотнинг юксак даражаларига етганларини даъво қилиб ишонтирмоқчи бўлганларида ҳам у барча масъулиятни уларнинг ўзларининг зиммаларига юклаб, муроса қилади. Чунки одамлар сирини Яратган ва Унинг махфий илмлар ҳадя этилган хос бандаларидан ўзга ҳеч ким билмайди. Айнан шунинг учун ҳам бизга ўз сирини айтишни истовчиларга ишонишимиз керак. Уни ёлғончига чиқарсак иккиюзламачилик қилган бўлмаймизми?!

Имом Афзалуддин қуддиса сирруҳу имом Шаъроний қуддиса сирруҳуга насиҳат бердилар:

“Мабодо бирор бир мажлисгами ёхуд бемор бўлган улуғнинг зиёратигами борадиган бўлсанг, юқори, фахрли жойларни эгаллашдан ўзингни сақла, ҳатто ўша жой бўш бўлса ҳам... Чунки бирор-бир сендан-да эътиборлиғроқ киши ташриф этиб қўйгудай бўлса, ўша жойдан сени турғизишлари мумкин, хижолатда қоласан. Бундай ҳолатда нафсингнинг эътироз этиши, албатта, турган гап. Бу ҳақиқатни билишинг ва нафснинг истакларидан тийилишинг лозим! Бу хилдаги одоблар фақат ўзини атрофдагилардан паст кўришни эплай оладиган кимсалардагина кўзга кўринади”.

“Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан
Йўлдош Эшбек, Даврон Нурмуҳаммад
таржимаси.