2025 йил октябрь ойида Қозоғистон давлатида 2-Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақада иштирок этиш учун "Кўкалдош" ЎМИТМ талабаси Муҳаммадамин қори Аҳмадхўжаев Қозоғистонга жўнаб кетди.
Муҳаммадамин қори ушбу халқаро мусобақа олдидан Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ҳамда Бурҳониддин Аҳмедовдан керакли тавсия ва кўрсатмаларни тинглаб, Устозларимизнинг дуои хайрларини олди.
Аллоҳ таоло юртимиз шаънини ҳимоя қилаётган Муҳаммадамин қорига улкан зафарлар ва муваффақиятлар ато қилсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бир ҳадисда келтирилибди:
“Шайтон ерга қувғин қилинганидан сўнг сўради:
– Парвардигоро, мени ерга қувғин қилиб лаънатладинг, энди уйим қаер бўлади?
Яратган:
– Сенинг уйинг ҳаммомдир, – деди.
Иблис яна:
– Мажлисгоҳ ҳам бер, – деди
Парвардигор:
– Мажлисгоҳинг бозорлар ва одамлар йиғиладиган йўл бўйлари, – деди.
Шайтон яна:
– Овқатим нима бўлади? – деб сўради.
Парвардигор:
– Аллоҳнинг исми айтилмай ейилган таом, – деди.
Шайтон:
– Ичимлик ҳам бер, – деди.
Аллоҳ:
– Маст қилувчи ичимликларнинг бари сенинг ичадиган “сув”ингдир, – деди.
Шайтон яна:
– Менинг ҳам муаззиним бўладими? – деб сўради.
Яратган:
Сени муаззининг чолғу асбоблари, – деди.
Шайтон:
– Китобимчи? – деди.
Парвардигор:
– Сенинг китобинг шеъру қўшиқлар, – деди.
Шайтон:
– Ёзувим-чи? – деб сўради.
Парвардигор:
– Сенинг ёзувинг вашм (игна билан баданга ёзиш), – деди.
Шайтон:
– Менга калом ҳам берасанми? – деб сўради.
Парвардигор:
– Барча ёлғонлар сенинг каломинг бўлади, – деди.
Шайтон:
– Мени элчиларим ҳам бўладими? – деб сўради.
Аллоҳ:
– Фолбину башоратчилар сенинг элчиларинг – деди.
Иблис:
– Менга илинтирадиган тузоқ ҳам бер, – деб сўради.
Аллоҳ:
– Аёллар сени тузоғинг бўлади – деб жавоб берди” (Абу Умомадан ривоят қилинган, Табароний ривояти).
“Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан
Йўлдош Эшбек, Даврон Нурмуҳаммад
таржимаси.