Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Декабр, 2025   |    ,

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:21
Қуёш
07:46
Пешин
12:27
Аср
15:17
Шом
17:02
Хуфтон
18:21
Bismillah
23 Декабр, 2025, ,
Янгиликлар

“Марказий Осиёда маънавий мерос ва маърифатпарварлик”: Ўзбекистон муҳим халқаро тадбирга мезбонлик қилади

28.10.2025   5680   3 min.
“Марказий Осиёда маънавий мерос ва маърифатпарварлик”: Ўзбекистон муҳим халқаро тадбирга мезбонлик қилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилаётган мазкур нуфузли халқаро маънавий-маърифий конгрессда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ташрифлари ҳам кутилмоқда.


“Марказий Осиёда  маънавий мерос ва маърифатпарварлик” мавзусидаги мазкур халқаро конгресс минтақанинг 300 га яқин илм, санъат, маърифат, маданият вакиллари, тадқиқотчилару олимларини бир мақсад йўлида бирлаштирмоқда.


Мазкур халқаро конгресс Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган минтақанинг маданий ва тарихий меросини бирлаштириш, бой маънавий, маданий ва илмий меросга эга ҳудуд сифатидаги аҳамиятини кўрсатиш ҳамда янги интеграцион ташаббуслар учун замин, бир сўз билан айтганда, ягона маданий макон сифатида тарғиб қилиш каби муҳим мақсадлар йўлидаги муҳим қадамдир.


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида қатор вазирлик ва ташкилотларнинг масъуллари иштирокида ушбу нуфузли халқаро тадбирни юқори савияда ўтказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.




Йиғилишда масъул вазирлик ва ташкилотларнинг мазкур халқаро тадбирдаги вазифалари ва уларнинг ижросини таъминлаш борасидаги мажбуриятлари кўриб чиқилди.


Конгресс қатнашчилари ва меҳмонлари учун нуфузли тадбир мақсадига ҳамоҳанг маданий-маърифий тадбирлар, қатор илмий мавзуларда муҳокама йиғилишларини ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.








Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов конгресснинг илмий ва маънавий аҳамиятини таъкидларкан, “Бу форум Марказий Осиё халқларининг умумий маданий илдизларини янада яқинлаштиради” деди.


Конгресс доирасида ялпи йиғилиш ва бир нечта шўъба йиғилишлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, уларда халқаро ва маҳаллий экспертлар, илм-фан, маданият соҳаси вакиллари иштирок этадилар.










Шунингдек, анжуман доирасида кўргазмалар, маданий дастурлар ва илмий нашрлар тақдимоти ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган.

 

Кўргазмаларда Марказий Осиё мамлакатларининг машҳур муаллифларнинг дурдона китоблари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши, рассомларнинг фотокўргазмалари кутиляпти.

 

Шунингдек, халқаро конгресснинг маданий тадбирлари доирасида Марказий Осий ва Озарбайжон кино кунлари ўтказилиши ҳам режалаштирган.

 

Йиғилиш якунида барча идоралардан ушбу белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, халқаро конгрессни юқори савияда ўтказиш бўйича масъул вакиллар белгиланиб, тадбирни мувофиқлаштирувчи Махсус штаб тузилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

 

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, бу тадбир нафақат ижодкорлар ва олимлар мулоқотини кенгайтиради, балки минтақавий маданий алоқаларни мустаҳкамлаб, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини янада оширади.

 

https://cisc.uz/ky/news-item/692/ 

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Жума куни бомдоддан олдин ўқиладиган дуо

18.02.2025   131245   1 min.
Жума куни бомдоддан олдин ўқиладиган дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни эрталабки намоздан олдин:

أَسْتَغْفِرُاللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

"Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар (Ибн Сунний ривоятлари).

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатига эга бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан.

 

Мақолалар