Семинарда шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда ҳожилар иштирок этиб, имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Даставвал иштирокчилар ўзларига бириктирилган хонадонларга ташриф буюриб, аҳоли билан мулоқот қилди ҳамда маънавий ва моддий ёрдамлар кўрсатди. Шунингдек, бириктирилган масжидларда пешин намози адо этилиб, жамоатга маърифий суҳбатлар ўтказилди.
Йиғилиш якунида Андижон шаҳри масжидларининг фаолияти таҳлил қилиниб, имом-хатиблар иш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Вакиллик матбуот хизмати