Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Феврал, 2026   |   19 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:08
Қуёш
07:28
Пешин
12:42
Аср
16:05
Шом
17:51
Хуфтон
19:04
Bismillah
07 Феврал, 2026, 19 Шаъбон, 1447
Янгиликлар

Қорақалпоғистонда диний соҳа вакиллари билан муҳим учрашув ўтказилди

08.01.2026   19034   1 min.
Қорақалпоғистонда диний соҳа вакиллари билан муҳим учрашув ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари А.Алланиязов шаҳар ва туман бош имомлари билан учрашув ўтказди. Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиси Б. Разов олиб борган тадбирда қуйидаги муҳим масалаларга эътибор қаратилди: 
 

  • Ислоҳотлар тарғиботи: Юртимиздаги ўзгаришларни халққа тўғри етказиш ва тинчликни асрашда имомларнинг ўрни; 

  • Маърифий ислом: Ёшларга ижтимоий тармоқларда соф ислом дини мазмунини ва Ҳанафий мазҳаби таълимотларини тўғри тушунтириш; 

  • Маънавий тарбия: Жума ва кундалик намозларда долзарб мавзулар бўйича манзилли тушунтириш ишларини олиб бориш; 

  • Ҳамжиҳатлик: Маҳаллалардаги ижобий ўзгаришларни эътироф этган ҳолда, мамлакат тараққиёти йўлида бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиш. 


Учрашув якунида диний соҳа вакилларига берилаётган эътибор ва имкониятларга муносиб равишда, халқ фаровонлиги йўлида фаол хизмат қилиш лозимлиги таъкидланди. 

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти

 

Қорақалпоғистонда диний соҳа вакиллари билан муҳим учрашув ўтказилди Қорақалпоғистонда диний соҳа вакиллари билан муҳим учрашув ўтказилди Қорақалпоғистонда диний соҳа вакиллари билан муҳим учрашув ўтказилди Қорақалпоғистонда диний соҳа вакиллари билан муҳим учрашув ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳамдардлик билдирамиз

06.02.2026   2189   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент шаҳар вакиллиги бош мутахассиси, Олмазор тумани "Искандархўжа" масжиди имом-хатиби Саидхон домла Махсумовнинг амакиси Ғанихон ҳожи бобонинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.


Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!


Ҳақ таоло Саидхон домла Махсумов ва марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳумни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.


Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон янгиликлари