#xabar #musobaqa #final
Узоқ кутилган финал ўйини бўлиб ўтди. “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси якуний учрашувида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ва Қашқадарё вакиллиги жамоалари ўзаро беллашди. Икки жамоа ҳам ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўриб келишгани яққол сезилиб турди.
Финал ўйинини таниқли футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаб борди.
Муросасиз кечган ўйинни спорт шайдолари олқишлар ила кузатиб боришди. Унда Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси 2:0 ҳисобида устун келишди. Шундай қилиб, мусобақа якунига кўра:
1-ўрин: Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси.
2-ўрин: Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоаси.
3-ўрин: Навоий вилояти вакиллиги жамоасига насиб этди.
Мусобақадан сўнг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Мўминжонов, Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Фарҳод Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита бошқарма бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов ва бир қатор мутасаддилар бош кубокни финал ўйини ғолиби Қашқадарё вилояти жамоасига тантанали тарзда топширдилар.
Шунингдек, ғолиб жамоа аъзоларининг ҳар бирига биринчи ўрин медали ва ноутбук тақдим этилди.
Қорақалпоғистон жамоасига эса иккинчи ўрин медали ва замонавий телевизор, Навоий жамоасига учинчи ўрин медали ва планшет топширилди.
Шунингдек, спортнинг волейбол ва шахмат турлари бўйича ўтказилган "Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги" мусобақаларининг энг яхши уйинчиси номинацияси ғолиби деб Наманган вилояти вакиллиги жамоаси таркибида ўйнаган Мухторжон домла Юнусов топилди. Унга диплом ва умра йўлланмаси тақдим этилди.
Аллоҳ таоло ғолиб жамоаларга мукофотларни муборак айласин, дўстлик ва ҳамжиҳатликка хизмат қилувчи бундай мусобақалар давомли бўлсин!
Фотолавҳалар (https://t.me/muslimuzportal/44480?single)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ҳурматли фойдаланувчилар! Илм излаш – банда учун шараф, уни осонлаштириш эса хайрли амалдир. Шу мақсадда Fatvo.uz (https://t.me/diniysavollar) телеграм каналида сизларга яна бир қулайлик тақдим этилмоқда.
Эндиликда сунъий интеллект асосида ишловчи излаш хизмати – @fatvo_uzbot ишга туширилди. Ушбу бот орқали Сиз Fatvo.uz (https://t.me/diniysavollar) телеграм каналда мавжуд фатволарни тез ва аниқ топишингиз мумкин бўлади.
Бунинг учун Сиз ўзингизни қизиқтирган саволни қисқа шаклда @fatvo_uzbot га юборишингиз керак бўлади. Бот интеллектуал таҳлил асосида саволингизнинг жавобини каналда мавжуд маълумотлардан тақдим этади.
Аллоҳ таоло илм йўлидаги саъй-ҳаракатингизни улкан ажрлар билан мукофотласин ва бу хизмат барчага хайр ва фойда келтирсин!
Улашинг: @diniysavollar
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати