Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Феврал, 2026   |   5 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:50
Қуёш
07:09
Пешин
12:42
Аср
16:22
Шом
18:09
Хуфтон
19:21
Bismillah
22 Феврал, 2026, 5 Рамазон, 1447
Янгиликлар

Рамазон олди қабулида ҳам қатор масалалар ечим топди

18.02.2026   11467   1 min.
Рамазон олди қабулида ҳам қатор масалалар ечим топди

Бугун, чоршанба куни Диний идорада фуқароларнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов томонидан қабул қилинган фуқароларнинг мурожаат, арз ва таклифларига қулоқ тутди. 

Қабул чоғида улар томонидан Рамазон ойига ҳозирлик, Ҳаж, Қуръон курслари, имом-хатиблар фаолияти, масжидлар, моддий ёрдам сингари масалалар баён этилди. Мурожаатларни кўриб чиқиш ва тез орада ҳал қилиш учун Диний идора масъулларига тегишли вазифалар юкланиб, шу куннинг ўзида ижросига киришилди. 

Бу каби қабуллар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилиши анъанага айланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Рамазон олди қабулида ҳам қатор масалалар ечим топди Рамазон олди қабулида ҳам қатор масалалар ечим топди Рамазон олди қабулида ҳам қатор масалалар ечим топди Рамазон олди қабулида ҳам қатор масалалар ечим топди Рамазон олди қабулида ҳам қатор масалалар ечим топди Рамазон олди қабулида ҳам қатор масалалар ечим топди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТДА МЕҲР-МУРУВВАТ ЖЎШ УРАЁТИР

21.02.2026   1434   1 min.
ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТДА МЕҲР-МУРУВВАТ ЖЎШ УРАЁТИР

Юртимизда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва кўтаринки руҳда ўтказишга ҳар йили алоҳида эътибор қаратилаётгани барчамизни беҳад қувонтирмоқда. Бу йилги табрик ва мурожаатларда Рамазон ойининг асл моҳияти – инсон қадрини улуғлаш, меҳр-мурувват ва саховатни кенг ёйиш, жамиятда аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш каби эзгу ғоялар устувор экани таъкидланди. 
Бугун Рамазон нафақат ибодат ойи, балки жамиятда эзгулик, бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойиллари янада мустаҳкамланадиган муҳим маънавий палла сифатида намоён бўлмоқда.
Тажриба ва кузатишлар шуни кўрсатдики, дунё амалиётида Рамазон ойини муносиб ўтказишга доир давлат даражасида алоҳида қарор қабул қилиниши кам учрайди. Юртимизда эса бу масалада тизимли ёндашув йўлга қўйилгани муборак ойнинг моҳиятини чуқур англаб, унинг юксак инсоний қадриятлар асосида ўтказилишидан далолат беради. Айниқса, бу йилги Рамазон муносабати билан илгари сурилган ташаббусларда «Инсон қадри учун!» деган эзгу тамойилнинг амалий ифодаси яққол кўзга ташланмоқда.
«Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» шиори остида қабул қилинаётган қарор ва ташаббусларда Рамазон ойини саховат, ҳамжиҳатлик ойига айлантириш, муҳтожлар, беморлар, ногиронлар ва фахрийларга меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу ғоялар мужассам. Бу эса Рамазонни ҳам ибодат, ҳам ижтимоий қўллаб-қувватлаш ойи сифатида тараннум этишга хизмат қилмоқда. 

Абдуғофур домла Раззоқов, 
Бухоро вилояти Когон тумани “Баҳоуддин Нақшбанд” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон янгиликлари