muslim.uz

muslim.uz

Айни вақтда Тошкент шаҳрида биринчи марта ўтказилаётган Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум давом этмоқда.

Жаҳон банки гуруҳининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси етакчиси Насим Кайсер қуйидаги фикрларни билдирган:

– Биз Ўзбекистонда 1992 йилда маҳаллий ҳамкорлар ва хорижий банклар билан энг биринчи молия институтига асос солган эдик. Ҳозирда “Ўзбеклизинг” бўлиб танилган мазкур ташкилот бизнинг биринчи лойиҳамиз эди. Кейинчалик юртингизда “Амирбанк”, Қозоғистонда эса “Амробанк” ташкил этилди.

Кейинги икки йилда эса муносабатлар яна ўзгарди. Давлат хусусий ташкилотларга эътибор қарата бошлади. Энди микро ва кичик тадбиркорликка эътиборни ривожлантириш керак. Бу эса янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодни юксалишига хизмат қилади. Бу омиллар ислом молияси учун жуда муҳим.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ўз аҳолисини банк хизматларидан кенг фойдаланишини истайди. Лекин, бу ҳудудлардаги аҳоли кўп ҳам банкларга ишонавермайди. Шунингдек, аҳолининг асосий қисми ислом молияси ҳақида билмаслигини ҳисобга олсак, уларга буни тарғиб қилишга тўғри келади. Айни вақтда ислом молия муассасалари ялпи активлари миқдори 2,5 триллион долларни ташкил этади ва йилига 15-20 фоизга ўсиб бормоқда. Аҳолисининг асосий қисми мусулмонлардан иборат бўлган давлатлар учун ушбу тармоқларни ривожлантириш, айниқса долзарб.

Ислом молияси тизимини Ўзбекистонда ривожланишини чамалаб кўрсак, энг аввало илмий изланишлар олиб бориш ва қонуний базани мустаҳкамлаш керак. Тўғри, бу жараён осон кечмайди, узоқ вақт талаб этади. Лекин, энг муҳими давлатнинг эътибори бўлса, муаммоларни тез ҳал этиш мумкин. Хабарим бор, Ўзбекистон Марказий банки ўтган йили тизим борасида қонун ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқишни бошлади.

Исломий молиялашда маблағдан фоиз олинмайди, бу шаъриятга тўғри келмайди. Бу йўналишда устама қўйилади. Яъни, маҳсулот сотиб олмоқчи бўлган мижоз айтган ускуна ёки хом ашёни банк олиб беради ва устига қанчадир миқдорда устама қўяди. Бунда банк мижоз билан келишув тузади. Кейин у ҳоҳлаган асбоб-ускунани юборади. Бу худди олди-сотди шартномасига ўхшайди. Кейин белгиланган муддатларда маблағини қайтариб бериш керак. Бу муддатлар сумманинг катта кичиклиги ва лойиҳага боғлиқ бўлиб, ўн икки ойдан беш йилга қадар берилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва саноат вазири Суҳайл бин Муҳаммад ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрган Бирлашган Араб Амирликларининг қатор вазирлик ва идоралари, етакчи инвестиция, молия, логистика, қурилиш ва бошқа компаниялари раҳбарларидан иборат нуфузли делегацияни самимий қутлади.

Ўз навбатида, БАА энергетика ва саноат вазири Суҳайл ал-Мазруий Амирликлар делегацияси номидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда БАА Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, БАА Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Жорий йил март ойида Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида ўтказилган олий даражадаги самарали музокаралар дўстлик ва шерикликка асосланган икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат қилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Кейинги ойларда бўлиб ўтган юқори даражадаги делегациялар алмашинуви эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни амалга оширишнинг аниқ йўналишлари ва биринчи галдаги чора-тадбирларини белгилаб олиш имконини бергани таъкидланди.

Учрашувда Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли лойиҳаларни, жумладан, электр станциялари қуриш ва модернизация қилиш, янги конларни ўзлаштириш ва углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлашни кенгайтириш, замонавий кимё саноати ва агросаноат корхоналари, логистика марказлари ташкил этиш, мамлакатимиз ҳудудларида инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган самарали ислоҳотларни амалга ошириш борасида тажриба алмашиш, шунингдек, юқори малакали кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Бугунги кунда шерикликнинг ҳар бир устувор йўналишида тегишли таклифлар ишлаб чиқиш ва икки томонлама тадбирларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолият юритмоқда.

Меҳмонлар Ўзбекистондаги давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган кенг кўламли ислоҳотларни, шунингдек, ҳамкорлик учун мавжуд катта имкониятларни юксак баҳоладилар.

Учрашув якунида мамлакатларимиз халқлари фаровонлиги йўлида кўп қиррали муносабатларни изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасидаги интилиш қатъий экани таъкидланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Пятница, 03 Май 2019 00:00

Туфли сотувчи

Америкалик туфли савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор ходимларидан бирини бошқа давлатга икки ҳафтага юборди. Ходим у ерда туфли сотиш дўкони очса бўладими-йўқми, шуни билиб келиши керак эди. У етиб бориб, икки ҳафта вазиятни ўрганди ва юртига қайтиб келди. Раҳбарининг олдига кириб: “Биз у давлатда дўкон очолмаймиз. Чунки улар мутлақо туфли кийишмас экан” деди. 

Раҳбар ақлли тадбиркор эди. У айнан ўша давлатга бошқа бир ходимини юборди. У ҳам аввалги ҳамкасбидек икки ҳафта юриб, у ердаги ҳолатни ўрганди ва тезда ортига қайтиб, раҳбарининг олдига кирди-да, ҳансираган ҳолда: “Ҳурматли раис, у ерда зудлик билан дўкон очиб, туфли сотишимиз учун жуда ажойиб имкониятимиз бор экан. Чунки улар ҳали бизнинг туфлиларни кийиб кўришмаган экан” деди. 

Ҳа, одамлар битта нарсага турли томондан назар солишади, у ҳақида турлича фикр юритишади. Бу фикр уларнинг ақлий қобилияти, тушунчаси, дунёқарашидан келиб чиқиб фарқ қилади. 

 

“Вазиятларни бошқариш санъати” китобидан

Нозимжон Иминжонов таржимаси

Пятница, 03 Май 2019 00:00

Аудиохабарлар (03-05-2019)

ЎМИ Матбуот хизмати

Top