muslim.uz

muslim.uz

Бугунги Янги Ўзбекистонда бошқа соҳалар каби диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар салмоқ жиҳатидан етакчи ўринларни эгалламоқда. Бу эса мазкур ислоҳотлар моҳиятини кенг тарғиб этиш, аҳолининг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, уларнинг турмушдан рози бўлиб, шукроналик ҳисси билан яшаши, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш масъулиятини юклайди.

Уламоларимиз томонидан ташкил этилган ушбу тарғибот ташрифлари ҳам айнан шу мақсадга қаратилган бўлиб, бундан халқимиз хурсандчилиги бениҳоядир.
Уламоларимиз намозхонларнинг маърифатини, маънавиятини янада юксалтириб, уларга кўтаринки руҳ бағишлаши эса фикримизнинг яққол тасдиғидир.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов Узун туманидаги “Алоуддин Аттор” жоме масжидида пешин намозидан сўнг, Шўрчи туманидаги “Домла Қосим” жоме масжидига масжид аҳли билан аср намозини адо этгандан сўнг мўмин-мусулмонларга амри маъруф қилиб бердилар.

Маъруза давомида шукроналик, юртимизда диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари, бемазҳабсизликдан эҳтиёт бўлиш ва бошқа мавзуларда қилинган мавъизалар намозхонларга манзур бўлди.

Суҳбат якунида масжид аҳлининг саволларига жавоб берилиб, Ватанимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, халқимиз фаровонлигини сўраб дуолар қилинди.

Шунингдек, уламоларимиз Сурхондарё вилоятига ташрифлари давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар қилиш баробарида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олмоқдалар.

Ташриф давомида Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчилигидаги имом-хатблар Узун тумани “Меҳнат” маҳаласидаги меҳр-мурувватга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Куни кеча, 28 июль куни Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳаким қори Матқулов ва Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар домла Сайфидинов Сариосиё туманидаги “Сўфи Оллоёр” ва янги очилган “Эшонкулжон бобо” ташриф буюришди.

Пешин намозидан сўнг Абдулҳаким қори ака масжид жамоасига "Шукуроналик ва тинчлик" мавзусида гўзал суҳбат қилиб бердилар.

Ташриф давомида вилоятдаги жоме масжидлар, маҳалла гузарлари, олис ва чекка ҳудудларда кенг жамоатчилик билан маънавий-маърифий учрашувлар, аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишлар кўзда тутилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Жалолиддин Сабуров

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мудири

Четверг, 29 Июль 2021 00:00

Маърузалар манзур бўляпти

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Иброҳим домла Иномов  Шўрчи туманидаги “Ҳайдарқул ҳожи бобо” жоме масжидига ташриф буюрдилар  ва бу масжидда аср намозларини жамоат билан адо этдилар.

Аср намози тугагач ушбу жамоага  муфтий ноиби Иброҳим домла  маъруза қилиб бердилар. Тингловчилар эса ўзларининг қизиқтирган саволларига муносиб равишда жавоб олдилар. Сўнгра Аллоҳдан халқимиз аҳли мусулмонлари ҳаққига, шунинг билан биргаликда масжид қурилишига камарбаста бўлаётган ватандошларимиз ҳаққига дуо қилдилар.

Бугун, 29 июль куни Тошкент ислом институтида кундузги таълим йўналиши бўйича кириш имтиҳонининг Ақоид-фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари бўлиб ўтди. Уни институт проректори Умиджон домла Ходжаев кириш сўзи билан очиб берди.

Дастлаб, абитуриентлар карантин чора-тадбирларига мувофиқ, институт ҳовлисидаги имтиҳон ўтказиладиган парталарга жойлаштирилди. Кириш имтиҳони Файзуллоҳ қори Иззатиллаевнинг Қуръон карим тиловати ва устозларнинг хайрли дуолари билан бошланди.

Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи Салоҳиддин Шерхонов, қабул ҳайъати аъзолари, абитуриентлар ва ота-оналар гувоҳлигида тест саволлар китоби ва жавоблар варақаси солиниб, муҳрланган махсус қоплар очилди.

Кейин тест материаллари абитуриентларга тарқатилиб, Ақоид-фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тестларни ечиш учун 2 соат вақт ажратилди, варақаларни тўлдириш ва бўяшга 20 дақиқа вақт қўшиб берилди.
Тест синовларини Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва қабул ҳайъати аъзолари кузатиб, назорат қилди.

Маълумот учун, жорий йил qabul.muslim.uz сайти орқали Тошкент ислом институтида ўқиш истагида бўлган 281 нафар, жумладан, 242 нафар йигит ва 39 нафар аёл-қизлардан, ариза келиб тушган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили институт талабаси бўлган йигитлар энг юқори балл 176.3ни, энг паст балл 101.1ни, талаба аёл-қизлар эса энг юқори балл 160.6ни, энг паст балл 97.8ни тўплаган эди. 2020 йилда институтга 50 нафар йигит ва 10 нафар аёл-қиз талабаликка қабул қилинган эди.

Бу йилги имтиҳон натижалари эртага, 30 июль куни эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матубот хизмати

Top