muslim.uz

muslim.uz

Хабарингиз бор, Робиъул аввал ойи муносабати билан Жума намозларида диёримиз масжидларида Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом туғилишлари, ҳаёт йўллари, аҳлоқлари тўғрисида битилган, халқ орасида машҳур бўлган “Мавлиди шариф” ва ўзбек тилидаги саловоти шарифлар ўқилмоқда.

Бугун 15.11.2019 санасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги қуйидаги масжидларда Жума намози олдидан Мавлиди шарифлар ўқилади:

Учтепа тумани:

  1. Чўлпон ота жоме масжиди. (Манзил: Кўҳна Чўпон ота маҳалласи 13-мавзе. Тел.:+998 71 275 25 31)
  2. Ҳазрати Умаржоме масжиди. (Манзил: Учтепа  тумани, М.Уйғур кўча, 556а-уй. Мўлжал: ”Чароғон” ресторани.  Тел.:+998 71 228 50 36)
  3. Кўкча оқтепажоме масжиди. (Манзил: Учтепа тумани, Шула кўчаси,12-уй. Тел.:+998 71 271 44 98)
  4. Бешқайрағочжоме масжиди. (Манзил: Учтепа тумани, Маннон Уйғур кўчаси 555-уй.  Тел.:+998 71 247 73 94, +90  319-26-27)
  5. Абдулҳамид ҳожижоме масжиди. (Манзил: Муаллим кўчаси 2-уй.  Тел.:+998 71 247 39 56 )
  6. Мирбобо отажоме масжиди. (Манзил: Учтепа тумани, Юсуф Саккокий 1-тор кўчаси 21-уй.  Тел.:+998 71 228 52 61)
  7. “Бурҳониддин Марғилоний”жоме масжиди. (Манзил: Уккоша кўча (Ёрмухаммедов) 1 тор 35 уй.  Тел.:+998 71 241 01 62)
  8. Маҳкамбой ҳожи отажоме масжиди. (Манзил: Оқшом кўча, 25А-уй.  Тел.:+998 71 228 63 35)
  9. Абу Талҳа ” жоме масжиди. (“Абдулла Қодирий” маҳалласи, Тавалло кўчаси, 12-уй. Тел.:+998 71 228 52 49, +97 771-91-60)
  10. Файзуллахўжа ўғли Муродҳожи” жоме масжиди. (Манзил: Кўркамобод маҳалласи, Нашриёт кўчаси, 250А-уй. Тел.:+998 93 546 42 10) 

Бектемир тумани

  1. “Хутон”жоме масжиди. (Бектемир кўчаси 46 уй. +998 71 292 92 11)
  2.  “Қорасоқол ота” жоме масжиди. (Бинокор маҳалласи Шоликор кўчаси 1 уй. Тел: +98 311-00-81, +90 347-67-65) 

Олмазор тумани

  1. Тўлқин Акром ўғли ” жоме масжиди. (Чиғатой Оқтепа маҳалласи, Форобий кўча 418-уй. Телефон: +998 71 246 06 86.)
  2. Иброҳим ота” жоме масжиди. (Иброҳим Ота кўчаси 20-уй. Тел: +93 532-27-50 )
  3. Искандархўжа” жоме масжиди. (Уста Олим кўчаси 46а-уй. Телефон: +998 71 240 67 28)
  4. “Сафобой ота”жоме масжиди. (Муҳокама кўчаси, 11а-уй. Тел.: +998 93 578-89-22)
  5. Аҳмаджон қори” жоме масжиди. (Олимпия мавзеси, Мухбир кўчаси 15-уй. Телефон: +998 71 227 83 01)
  6. Ҳофиз Кўҳакий” жоме масжиди. (“Ҳофиз Кўҳакий” маҳалласи, Сағбон кўчаси, 61-уй. Тел.: +998 93 396-93-22)
  7. “Қаффоли Шоший”жоме масжиди. (генерал К.Ғофуров кўча 101-уй. Телефон: +998 71 227 61 92.) 

Яккасарой тумани

  1. “Яккасарой”жоме масжиди. (Яккасарой кўчаси 5-уй. Тел: +71 250 54 09, +90 905-41-61)
  2. “Усмон ибн Мазъун”жоме масжиди. (“Қушбеги” маҳалласи кичик халқа йўли, Х.Умаров кўчаси №41 уй. Тел.: +998 71 250 27 39)
  3. “Раҳимжон ҳожи ота”жоме масжиди. (Академик Сирожиддинов кўчаси, 48 уй. Тел.: +998 71 253 45 60)

Миробод тумани

  1. “Валихўжа ўғли Норхўжа”жоме масжиди. (Миробод тумани, Файзобод 1-тор кўчаси 26-уй. Телефон: +998 71 283 07 33) 

Мирзо Улуғбек тумани

  1. “Тўра бува”жоме масжиди. (Султония кўчаси, 70а-уй. Тел.: +998 71 264 03 31, +93 746 67 67)
  2. “Шайх Зиёвуддинхон”жоме масжиди. (Яланғоч маҳалласи, Темур Малик кўчаси 15-уй. Тел.: +998 71 263 64 74)
  3. “Тепамасжид”жоме масжиди. (Ф.Хўжаев маҳалласи, Тепамасжид  кўчаси 2а-уй. Тел.: +998 71 262 01 64)
  4. “Олтинтепа”жоме масжиди. (Қурбонов кўчаси 111 уй. +998 71 266 60 96)

Шайхонтоҳур тумани

  1. Шайх Зайниддин” жоме масжиди. (Кўкча даҳаси, Маннон Уйғур кўчаси-378 уй.  Тел.: +998 71 243 25 22)
  2. Мунаввар қори” жоме масжиди. (Илғор маҳалласи, Алоқа кўчаси 30-уй. Тел.: +998 71 242 01 32, 99.890-25-55)
  3. Хўжа Аламбардор” жоме масжиди. (Янгиобод маҳалласи, Камолон кўчаси 7-уй. Тел.: +998 71 227 09 83)
  4. Фотимаи Заҳро” жоме масжиди. (Чўпон ота маҳалласи, Шокир Алимов кўчаси 47-уй. Тел.: +998 71 273 59 33)
  5. Эшонгузар” жоме масжиди. (Каттабоғ кўчаси, 58-уй. Тел: +93 551-12-98, +94 680-32-46)
  6. Оқ тунукали” жоме масжиди. (Ҳувайдо маҳалласи, Зафаробод кўчаси 43-уй. Тел.: +90 980-42-81)
  7. Ҳувайдо” жоме масжиди. (Ҳувайдо 2-тор кўча 49а-уй. Тел.: +998 71 249 96 17, +93 509-17-27)
  8. Коҳ ота” жоме масжиди. (Коҳ ота кўчаси 105а-уй. Мўлжал: Себзор даҳаси йўли “Нурафшон” кўчаси кесишмаси)
  9. Баланд” жоме масжиди. (Қоратош маҳалласи, Бешёғоч кўчаси, 173-уй)
  10. Мўйи муборак” жоме масжиди. (Самарқанд дарбоза кўчаси “Чорсу” маҳалласи 13-А уй. Тел.: +71 245 44 19)
  11. Фирдавс” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Боғкўча маҳалласи 21а-уй. Тел.: +998 71 242 25 08)
  12. Ислом нури” жоме масжиди. (Шофайзи маҳалласи, Қизилғунча 4-тор кўчаси 4-уй. Тел.: +71 243 46 95, +93 509-42-25)
  13. Яшнобод тумани
  14. 40. “Холид ибн Валид ” жоме масжиди. (К.Худойбердиев маҳалласи Чилон ота кўчаси 17-уй.  Тел: 298-24-14)
  15. 41. “Ал Ҳудайбия” жоме масжиди. (“Бирлашган” маҳалласи, Бешариқ кўчаси 17А уй. Телефон: +998 71 294 64 04)
  16. 42. Имом Аъзам жоме масжиди. (Висол кўчаси, 90А уй. Тел: +71 283 00 48, +90 950-17-79)
  17. Чилонзор тумани
  18. Собитхон ҳожи жоме масжиди. (Чилонзор маҳалласи, Ҳ.Қодирий 3-тор кўчаси 19-уй. Тел: +98 367-08-78, +90 316-61-00)
  19. “Носирхон”жоме масжиди. (Катта Дўмбирабод маҳалласи, Наққошлик кўчаси, 56-уй. Тел:+71 279 72 54, +97 477-14-62)
  20. “Катта Қозиробод”  жоме масжиди. (Катта Қозиробод маҳалласи, Чилонзор кўчаси, 82а-уй. Тел: +71 277 56 85)
  21. “Дўмбиробод”жоме масжиди. (Дўмбираобод маҳалласи, Дўмбиробод 4-тор кўчаси 23-уй. Тел: +998 71 279 09 90)
  22. “Убай ибн Каъб” (“Бўрижар”)жоме масжиди. (“Бўрижар” маҳалласи, Ал Хоразмий кўчаси, 63-уй. Тел:, +90 956-42-25)
  23. “Бўта бува”жоме масжиди. («Бешқўрғон» маҳалласи, Бешқўрғон кўчаси 2а-уй. Тел: +998 71 287 99 17)
  24. “Муҳсинхон тўра ”  жоме масжиди. (“Тирсакобод” маҳалласи, Юқори Дархон кўчаси,30-уй.  Тел: +998 71 279 08 24)

 Юнусобод тумани

  1. Юнусобод оқтепажоме масжиди. (Манзил: Чинобод кўчаси 127-уй.  Тел. :+71 222 27 82 , +94 357-44-44)
  2. “Масжидул хайр жоме масжиди. (Бободеҳқон маҳалласи, Мирзаобод кўчаси, 74-уй. Тел.:+998 71 223-88-08)

 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

Занги ота тумани

  1. Абдужалилбоб  жоме масжиди. (Манзил: Абдужалилбоб маҳалласи. Тел: 94 331 01 46)
  2. “Аммор ибн Ёсир” жоме масжиди. (Қиргузар, маҳалласи.  Тел: 93 560 00 90)
  3. “Ботир” жоме масжиди. (Ботир маҳалласи. Тел. :99 790 84 08)
  4. Эшонгузар  жоме масжиди. (Манзил: Нурафшон маҳалласи,  Тел: 99829 01 10)
  5. “Ниёзмат ота” жоме масжиди. (Пастдархон маҳалласи. Тел: 99 866 67 79)
  6. Бешқўрғон жоме масжиди. (Бешқўрғон маҳалласи.  Тел: 97 732 41 49)

Тошкент тумани

  1. Абдуллоҳ ибн Аббос  жоме масжиди. (Манзил: Дийдор маҳалласи. Тел: 90 906 74 31)
  2. Холмуҳаммад ота жоме масжиди. (Ойдин ҳаёт маҳалласи.  Тел: 93967 90 07)

 Қибрай тумани

  1.  Саъдулла ота жоме масжиди. (Маданият маҳалласи. Тел: 97 769 96 76)
  2. Байтқўрғон  жоме масжиди. (Манзил: Байтқўрғон маҳалласи. Тел: 97 745 57 72)
  3. Ўн қўрғон жоме масжиди. (Ўн қўрғон маҳалласи. Тел: 99 871 11 52) 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мадҳ этилган, саловот айтилган давраларга нур ёғилади, қалблар Ул муборак зотнинг исмлари, муборак сийратлари билан ҳушбўй мушк таратади. Бу онда дуолар мустажоб бўлади. Фурсатни бой берманг азизлар, Мавлиди шарифларга марҳабо!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

 

 

14 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжидида отинойилар учун чоп этилган қўлланмалар тақдимоти бўлиб ўтди. Табдир Қуръони карим тиловати билан бошланди.
Тақдимотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Котибияти мудири Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов, масъул ходим Марям Абдуллаева ва Дин ишлари бўйича қўмита Хотин-қизлар билан ишлаш бўлими мудираси Фарида Абдураҳимова ҳамда “Хадичаи Кубро” билим юрти мударрисаси Одинахон Муҳаммад Юсуф ўз маърузалари билан иштирок этди.
Ушбу қўлланмалар “Қуръон сабоқлари”, “Ҳадис”, “Ақийда”, “Фиқҳ”, “Сийрат”, “Жаноза” китобларидан иборат. Тадбирда отинойилар учун тақдим этилаётган 6 та қўлланманинг ҳар бири ҳақида муаллифларнинг фикрлари тингланди.
“Қуръон сабоқлари” китоби бўйича Хадичаи Кубро ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Гулобод Қурбонова, “Ҳадис” китоби ҳақида “Ҳилол-нашр” нашриёти муҳаррири Барно Саидраҳмон, “Ақийда” китоби бўйича Хадичаи Кубро ўрта махсус ислом таълим муассасаси катта ўқитувчиси Одина Саидаҳмедова, “Фиқҳ” китобининг мазмун-моҳияти ҳакида Хадичаи Кубро таълим муассасаси ўқитувчиси Пошшахон Эшонхон қизи, “Сийрат”– китоби ҳақида Хадичаи Кубро ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудираси Нозима Ибрагимова, “Жаноза” китоби ҳақида устоз Роҳила Хайруллаева сўзлаб бердилар.
Халқимизнинг Қуръони каримга бўлган эҳтиёжини таъминлаш ҳамда сийрат, фиқҳ, ақоид масалалари, жаноза одоблари борасидаги ушбу китоблар отинойиларимиз учун энг керакли қўлланма бўлиб хизмат қилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ЎМИ Матбуот хизмати

Расмлар муаллифи: Шаҳзод Шомансур

Саййидимиз Умар розияллоҳу анҳу шундай киши эдиларки, баъзи оятлар у кишининг истакларига мос равишда нозил бўлган эди. Одамлар Ҳажарул асвадни ўпаётганларини кўрардилар. Ўзлари ҳар гал ўша тошни ўпаётганларида “Аллоҳга қасамки, мен биламан, сен зарар ҳам, фойда ҳам беролмайдиган тошсан. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сени ўпаётганларини кўрмаганимда, мен ҳам сени ўпмасдим” дердилар.

Бу ривоятни Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий, Имом Ибн Можа раҳимаҳумуллоҳ ривоят қилишган.

У киши бу сўзлари билан одамларнинг эътиборини шаръий масаланинг аслига қаратишга, бизнинг динимизда тошга ибодат қилинмаслигига, ибодат Аллоҳ учун қилинишига, ўша тошни ўпиш эса қаердан келиб чиққанига қаратишга уринардилар.

Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг изни ва амри билан шаръий ҳукмларни жорий қилувчи эдилар. У зот алайҳиссаломга эргашиш эса бизга вожибдир. Баъзиларнинг “Мусулмонлар бут-санамга сиғинмайдию, аммо Каъбадаги тошни ўпишади” деган фитнали гапларига Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу мана шу тарзда жавоб берардилар. Биз учун тош эмас, Аллоҳ ва Расулининг амри муҳимдир. Биз тошни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўпганлари ва ўпишга амр қилганлари учун ўпамиз. Аллоҳ таоло бизга Ўзининг Расулига итоат қилишимизни буюрган.

Умар розияллоҳу анҳу аёлларга кўп маҳр берилаётгани ҳақида гапириб, уни оширмасликни айтганларида, бир аёл у кишининг сўзларини тўхтатиб, “Аллоҳ таоло Қуръонда “...Ва уларнинг бирига ҳаддан зиёд меҳр берган бўлсангиз ҳам, ундан ҳеч нарсани қайтариб олманг...” деган бўлсаю, сиз қандай қилиб кўп маҳр беришдан одамларни қайтарасиз?” деди. Бу гапни эшитган Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу кўп маҳр беришга яна рухсат бериб, “Аёл тўғри айтди, Умар хато қилди” дедилар. Бу ишлари билан Аллоҳнинг шариати олдида ҳеч ким катталик қилмаслиги кераклигини билдирдилар.

Демак, Ҳажарул асвадни ўпиш, маҳрни кўп миқдорда бериш каби масалаларнинг асл илдизи, асл манбаси бор. Одамлар биздан динимиздаги баъзи ишлар ҳақида сўраганда, уларга юқоридагидек асл илдизини баён қилиб беришимиз керак.

 

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг

“Саҳобалар ва солиҳлар қиссаси” китоби асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

 

Оила аъзоларимиз, дўстларимиз билан овқатлангани ошхоналарга бориб турамиз. Борганимизда бизга ўша ерда хизмат қилувчи йигит “Хуш келибсизлар” дея пешвоз чиқади. Кейин бўш столни кўрсатади. Ўша ерга ўтирганимиздан сўнг олдимизга таомлар менюсини қўяди-да, “Нима буюрасизлар?” деб сўрайди. Кейин биз ўзаро маслаҳатлашиб, нимадир таом буюртма қиламиз. Таомланиб бўлганимиздан сўнг, официант йигит биздан иккинчисига нима ейишимизни сўрайди. Баъзиларимиз иккинчи таомга нима ейишимизни айтамиз ёки “Бизга ташқаридаги музқаймоқдан олиб келинг” деймиз. Ана шу тарзда таомланиб бўлганимиздан сўнг ўрнимиздан туриб, кассага пулни тўлаб, тарқаламиз.

— Балиқ егани фалон ошхонага борамиз. Нариги ошхонада балиқни яхши пиширолмайди;

— Биринчисига қанақа овқатларингиз бор?;

— Қовурилган товуқ эмас, грилл табака егим келяпти;

— Менга шоколадли ёки мевали музқаймоқ беринг.

Шу каби гаплар билан таомларни танлаб-танлаб тановул қилаётган пайтимизда, қорни очганда, егани нарса тополмай қийналадиганлар борлигини унутиб қўймайлик!

Эсимиздан чиқмасин, Аллоҳ таоло бизга ато этган ва этаётган барча неъматлари ҳақида қиёмат куни сўрайди. Бошқаларга ҳам таом улашдикми-йўқми, еган овқатимизнинг кучини ибодатга сарф қилдикми-йўқми, ҳаммаси ҳақида сўрайди. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

ثُمَّ لَتُسْأَلُنَّ يَوْمَئِذٍ عَنِ النَّعِيمِ

“Сўнгра ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласизлар”. (Яъни, қиёматда ҳар бир неъматни нимага, қандоқ сарф қилганингиз ҳақида сўралади. Ҳа, каттаю кичик ҳар бир неъмат ҳақида сўраласиз. Ҳар бир неъматга шукр қилдингизми, йўқми - сўраласиз. Аллоҳ таоло сизга берган молу дунё неъматини нимага сарфладингиз, ҳалолгами ҳаромга, Аллоҳни рози қиладиган йўлгами, ғазабини қўзғатадиган йўлгами ҳамма-ҳаммаси ҳақида сўраласиз.)

Аллоҳ таолонинг неъматларига кўпроқ шукр қилайлик! У Зот бизни шокирлардан қилсин!

 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Мақолалар

Top