muslim.uz

muslim.uz

— Тўрт нафар қизим бор. Эрим қиз туққаним учун бизни ташлаб уйдан чиқиб кетган. Ҳозирда умуман хабар олмайди. Шу фарзандларнинг уволи тутади-ми? Динимизда бундай оталар ҳақида нима дейилган?

— Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай марҳамат қилади:

﴿لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ يَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ الذُّكُورَ أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًا وَإِنَاثًا وَيَجْعَلُ مَنْ يَشَاءُ عَقِيمًا إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ﴾

“Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. У зот хоҳлаган нарсасини яратур. У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур. Ёки уларни жуфтлаб ўғил-қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур. Албатта, У зот ўта билгувчи ва ўта қодирдир” (Шуро сураси, 49-50 – оятлар).

Инсонга ҳамма нарсани фақат Аллоҳ таоло беришининг ёрқин намунаси фарзанд масаласида кўринади. Айни шу масалада инсон ўзининг ожизлигини ҳис этади. Ўз хоҳишига кўра бирон нарсани бор қила олмаслигини, Аллоҳ таолонинг мадади ва иноятига муҳтож бўлиб туришини англаб етади.

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг учта қизи бўлса ёки учта синглиси бўлса ёхуд икки қизи ёки икки синглиси бўлса, у уларнинг суҳбатини яхши қилган бўлса ва уларнинг ҳаққида Аллоҳга тақво қилган бўлса, унга жаннат берилур”, дедилар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривояти).

Қиз кўргани учун аёл айбдор-ми?! Кимга қандай фарзанд ато этишни Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Саволда кўзда тутилган эркак пасткашлик қилган, Аллоҳ таолонинг қазои қадарига рози бўлмаган, аёлини масъулликда айблаб, унга туҳмат қилган, ўзининг зиммасидаги оталик масъулиятини ҳис қилмаган, нафақа деган муҳим вожиб амални тарк этган кимса ҳисобланади. Агар у ўзини тузатиб, тавба қилиб, оиласини қайтариб олиб келмаса, дунёда ҳам, охиратда ҳам оғир аҳволда қолади. Валлоҳу аълам!

 

 

Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган Миср парламенти сенатори, “Аш-Шуруқ” газетаси бош муҳаррири Имодуддин Ҳасан мамлакатимизга бағишланган навбатдаги мақолани чоп этди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

“Аш-Шуруқ” газетасининг янги сони ва интернет саҳифасида эълон қилинган “Тошкентда ўқилган жума намози” сарлавҳали мақолада мамлакатимиздаги диний бағрикенглик, Ҳазрати Имом (Ҳастимом) жоме масжидида адо этилган ибодат ва у ерда сақланаётган энг нодир қўлёзма - Усмон Мусҳафи тўғрисида сўз юритилган.

Мисрлик газетхонлар эътибори Тошкентнинг энг машҳур диққатга сазовор жойларидан бири – Ҳастимом мажмуасига қаратилган. “Мажмуа жуда катта ва тўрт бурчак шаклида бунёд этилган бўлиб, унинг дизайни нафис ва муҳташам ишланган. Безаклари, ёзувлари ва меъморчилиги ниҳоятда бежирим. У ерда Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу томонидан тўпланган Қуръоннинг асл нусхасини кўриш мумкин. Пештоқда қайд этилишича, у XIV асрда Амир Темур томонидан Самарқандга олиб келинган. Ушбу сўзлар араб, инглиз ва ўзбек тилларида ёзилган. Ушбу қўлёзма қадимги араб тилида ёзилган.

Энг муҳими, Ўзбекистонга ташрифим чоғида мен юксак тарбияли, одобли ва иймон-эътиқодли инсонларни кўрдим, мўътадил жамият билан танишдим”, - дея ўз мақоласини якунлайди мисрлик журналист.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Киши яшаши учун жуда кам миқдорда озиқ-овқат истеъмол қилиши етарли. “Ошқозоннинг учдан бир қисмини овқат билан, иккинчисини сув билан, қолган қисмини ҳаво билан тўлдиринг”, – дейилган ҳадиси шарифда.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзларини барча мусулмонлар ўз соғлиғини сақлаш ва умрини узайтириш учун эслаб қолиши зарур, чунки уларнинг аксарияти, айтмоқчи, бутунлай қобилиятсиз одамлар томонидан фақат шахсий бойлик учун тайёрланади.

Олимлар кўплаб тадқиқотлар асосида одамнинг ошқозони тўқ бўлмаса, унда чуқур ва тўлиқ нафас олиш анча осон кечишини аниқлашди. Саёз нафас (тез-тез нафас олиш) эса киши ҳаётини қисқартиришга сабаб бўлади.

Бутун тананинг қони карбонат ангидриддан тозалаш учун ўпкага боради. Аммо агар одамнинг нафас олиши чуқур бўлмаса (мос равишда керак бўлган кислород етарли миқдорда келмаса), унда жараён сустлашади, натижада қон ҳаётий кислород билан бойитилмайди ва бир хилдаги органларга қайтади. Бу эса инсон саломатлиги учун зарарли саналади.

Инсон бир дақиқада 16 марта нафас оламиз. Ҳар бир нафасда танага ярим литр ҳаво киради. Демак, инсон бир кунда 23 240 марта нафас олади, натижада организмга кислород билан бирга 11 620 литр ҳаво киради.

Аммо тўлиқ нафас олиш жараёни кишининг фақат чуқур ва тўлиқ нафас олиш натижасида юзага келади. Агар ошқозон тўлдирилган бўлса, чуқур нафас олиш мумкин бўлмайди, бунда танага кислород нормал метаболизм ва қонни тўлиқ тозалаш учун етарли бўлмаган миқдорда киради. Натижада танада турли касалликлар пайдо бўлади.

Шундай қилиб, биз ўз пулимиз ҳисобига касалликни келтириб чиқарамиз. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нақадар гўзал сўзларни айтганлар: “Одам фарзанди ўз қорнидан ёмонроқ нарсани тўйдирмайди".

Бу ҳадиси шарифда қуйидаги воқеани эслашингиз мумкин. Бир пайтлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қимматбаҳо совға ва моҳир табиб жўнатди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Биз оч қолмагунимизча овқат емаймиз ва умуман тўймаймиз, шунинг учун бизга шифокор керак эмас", деб табибни қайтариб юбордилар.

Буларнинг барчаси Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамборлик рисоласининг тўғрилигини яна бир бор тасдиқлайди.

Интернет материаллари асосида  Халқаро алоқалар

 бўлими ходими Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.

Top