muslim.uz

muslim.uz

Анас розийаллоҳу анҳу ривоят қилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Жоним измида бўлган Зотга қасам, сизлардан бирор киши, мен унга отаси, боласи ва барча одамлардан севимли бўлмагунимча, у мўмин бўла олмайди”, дедилар (Имом Бу­хорий ривояти).

“Бу ҳадисда қандай муҳаббат назарда тутилган, табиий ёки ихтиёрий?” деган савол туғилса, жавоби бундай: «Табиий муҳаббат кишининг ихтиёрида бўлмайди. Чунки Пай­ғамбаримиз алайҳиссалом Ойша онамизни бошқалардан кўпроқ яхши кўрганлар. Оналаримиз хусусида: “Ё Аллоҳ, бу менинг қодир бўлганим нарсадаги тақсимотим. Сен Ўзинг эгалик қилган ва мен эгалик қи­лолмайдиган нарсада мени маломат қил­ма”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

Ҳадисда ихтиёрий муҳаббат ирода қи­линган. Ихтиёрий муҳаббатни инсон касб қила олади. Яъни, инсон тафаккур ва тадаббур қилиб, Пайғамбаримиз алайҳиссалом­нинг барчадан кўра муҳаббат ва таъзимга лойиқ эканларини билади».

Абдуллоҳ ибн Ҳишом розийаллоҳу анҳу ривоят қилади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар ибн Хаттоб ро­зийаллоҳу анҳунинг қўлидан тутиб турганларида, у киши: “Ё Расулуллоҳ, сизни барча нарсадан яхши кўраман. Фақат ўзимдан кўра яхши кўролмаяпман”, деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Йўқ, жоним измида бўл­ган Зот ҳаққи, ўзингдан ҳам яхшироқ кўрмагунингча мўмин бўлолмайсан”, дедилар. Умар розийаллоҳу анҳу: “Аллоҳга қасам, энди сизни ўзимдан ҳам яхшироқ кўрдим”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ана энди бўлди, эй Умар”, деб марҳамат қилдилар» (Имом Бухорий ривояти).

Ашраф Али Таҳонавий раҳма­туллоҳи алайҳ ҳадисни бундай шарҳлайди: «Ҳадисда ихтиёрий муҳаббат назарда тутилган. Чунки табиий муҳаббат инсон­нинг ўзига боғлиқ эмас. Ҳазрат Умар розий­аллоҳу анҳунинг: “Фақат ўзимдан кўра ях­ши кўролмаяпман” деганидан ихтиёрий муҳаббат эмас, балки табиий муҳаббат англашилмоқда.

Шунда Набий алайҳиссалом сўзларидаги муҳаббатдан эса табиий муҳаббат эмас, балки ихтиёрий муҳаббат ирода қилингани тушунилади. Ҳазрат Умар розийаллоҳу анҳу Набий алайҳиссаломга: “Аллоҳга қасам, энди ўзимдан ҳам яхшироқ кўрдим” дер экан, динда лозим бўлган муҳаббатдан мурод ихтиёрий муҳаббат эканини билиб, уни изҳор этди ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ана энди бўлди, эй Умар”, дедилар. Яъни: “Тўғри, сен энди тушундинг. Ихтиёрий муҳаббат бўлиши лозим”, дедилар».

Манбалар асосида

Имом Бухорий номидаги

Тошкент ислом институти талабаси

Моҳигул АНВАРОВА

тайёрлади.

“Ҳидоят” журналининг 2023 йил 3-сонидан олинди

Бугун, 26 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Мир Араб олий мадрасасида Диний идоранинг Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов ва Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар Камолов иштирокида битирувчи курс талабалари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувда битирувчи курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар ва Ислом билим юртларида иш фаолиятини юритиши учун тақсимот қилинди.

Ташриф асносида Диний идора вакиллари Олий мадрасада устоз ва талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ва Ахборот ресурс маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Маълумот учун, 2022-2023 ўқув йилида Олий мадрасани 23 нафар йигит ва 4 нафар аёл-қиз, жами 27 нафар талаба битирмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Имом Бутий роҳимаҳуллоҳ
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

Вторник, 25 Апрель 2023 00:00

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Бектемир тумани "Бектемир" масжиди имом-хатиби Зиёвуддин домла Аймуҳаммедовнинг волидаи меҳрибонлари Колхўжаева Ойнагул онанинг вафоти муносабати билан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, қабрларини жаннат боғчаларидан қилсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Айни дамда марҳуманинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
"Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун".

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Янгиликлар

Top