Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги “Маъмуробод” жоме масжиди 1991 йилдан буён фаолият юритмоқди. Масжидда имом-хатиб сифатида 2016 йилдан бери Беҳзодбек домла Олимжонов ишлаб келмоқда.
Имом домла иш фаолияти давомида кунлик намозларда қатнашиш билан бирга, жамоат билан мунтазам иш олиб боради, масжид жойлашган маҳалла тадбирларида фаол қатнашади. Бундан жамоатчилик ҳам, қавм ҳам миннатдор.
Шу кунларда масжид ва жамоат ишларини янада жонлантириш мақсадида янги ноиб олиш ҳам режалаштирилган.
Андижон вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати