Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Феврал, 2026   |   7 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:47
Қуёш
07:06
Пешин
12:41
Аср
16:24
Шом
18:11
Хуфтон
19:23
Bismillah
24 Феврал, 2026, 7 Рамазон, 1447

Отинойилар малакаси оширилмоқда

24.02.2021   1899   1 min.
Отинойилар малакаси оширилмоқда

Шу йил 22-27 февраль кунлари Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги малака ошириш маркази Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда Республикамиз отинойилари учун навбатдаги малака ошириш ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Ана шундай малака ошириш ўқув машғулотлари Сирдарё вилоятидаги отинойилар учун бўлиб ўтди. Унда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан ишлаш, ёшлар тарбияси, диний ва миллий маросимларни тўғри ташкил қилиш, ёт ғояларга раддия бериш, отинойиларнинг жамиятдаги ўрни ва аёлларга хос фиқҳий масалалар каби мавзуларда дарс тинглашди. Ўқувларда вилоят хотин-қизлар тарғибот гуруҳлари аъзолари ҳам қатнашмоқда.
Ўқув машғулотларини тажрибали профессор-ўқитувчилар олиб бормоқда.

 

Мақсуд Каримов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси етакчи мутахассиси

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Рўзадор аёл узрли бўлиб қолса

08.11.2024   12028   1 min.
Рўзадор аёл узрли бўлиб қолса

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Cавол: Саҳарлик қилиб, рўза тутган аёл ифтордан олдин, масалан, пешин вақтида ҳайз кўриб қолса, кечгача ўзини рўзадор каби туриши керакми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Рўзадор ҳолдаги аёлнинг кўрган қони ҳайз экани аниқ бўлса, ифторгача рўзадор ҳолда турмайди. Чунки у ҳайз кўриши билан рўзаси очилиб кетади ва унга еб-ичиши жоиз бўлади. Аммо буни ошкора қилмайди. Ифторгача ҳеч нима еб-ичмайман деб, емай-ичмай юриши тўғри эмас. Жумладан, “Ҳошиятут Таҳтовий”да бундай дейилган:

(Рўзадор) аёл ҳайз ёки нифос кўриб қолса, оғзи очилади ва қазосини тутиб беради. У ўзини узрли кишиларга ўхшатиши шарт эмас. Чунки бундай аёлнинг рўза тутиши ҳаром бўлиб, ҳаромга ўхшатишлик ҳам ҳаромдир. Куннинг бир қисмида мусофир ўз шаҳрига етиб келса, касал тузалиб қолса, мажнун ҳушига келса, ҳайзли, нифосли аёл пок бўлиб қолса, буларнинг барчаси еб-ичишдан тийилиб туриши вожибдир. Саҳиҳ гап мана шу”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Рамазон